Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни кимлар ва қандай тўлайди

12.06.2024
author avatar

Зарема МЕНАЛИЕВА

Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ресурс солиқлари услубияти бўлим бошлиғи
author avatar

Олег ЦОЙ

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– солиқ тўловчилар;
– солиқ солиш объекти;
– солиқ ставкалари;
– солиқ ва ҳисобот даврлари;
– солиқ базаси ва солиқни ҳисоблаб чиқариш;
– солиқни тўлаш ва солиқ ҳисоботи.

 

Эътибор беринг
2025 йил 1 февралдан эътиборан 31.10.2024 йилдаги «Ер қаъри тўғрисида»ги ЎРҚ-987-сон янги Қонун кучга кириши муносабати билан тавсия шу санагача амал қилади.

Кимлар солиқ тўловчилар саналади

Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қуйидагиларни амалга оширувчи жисмоний ва юридик шахслар томонидан тўланади :

  • ер қаъридан фойдали қазилмаларни қазиб оладиган;
  • техноген минерал ҳосилалардан фойдали қазилмаларни ажратиб оладиган.

Қимматбаҳо металларни қўлда қазиб олиш фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахслар солиқ тўламайди.

Фойдали қазилмалар – бу ер қаъридаги келиб чиқиши ноорганик ва органик бўлган қаттиқ, суюқ ёки газ ҳолидаги табиий минерал ҳосилалар, шу жумладан саноат аҳамиятига молик ер ости сувлари, шўр кўлларнинг туз эритмалари ва рапалари .

Ер қаъри – ер қобиғининг тупроқ қатламидан қуйида жойлашган, тупроқ қатлами бўлмаганда эса ер юзасидан ёки сув объектлари тубидан қуйида жойлашган, геологик жиҳатдан ўрганиш ва ўзлаштириш мумкин бўлган чуқурликкача ясланган  қисми.

Фойдали таркиб – бу фойдали қазилманинг саноат йўсинида ишлатиш мақсадида қазиб олиш технологик жиҳатдан мумкин ва иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлган таркибий қисми.

Техноген минерал ҳосилалар – бу фойдаланиш учун яроқли бўлган ва фойдали таркибларни ўз...

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг