Aylanmadan olinadigan soliq summasi qanday hisoblanadi

22.09.2025
author avatar

Aziz HOShIMOV

soliqlar boʻyicha ekspert
author avatar

Dilorom SAIDOVA

«Norma» eksperti

Тавсияда:

– айланмадан олинадиган солиқни ҳисоб-китоб қилиш тартиби;
– айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ базасидан чегирмалар;

– айланмадан олинадиган солиқнинг пасайтирилган ставкалари;
– қатъий белгиланган миқдорда айланмадан олинадиган солиқни тўлаш;
– солиқ ставкаларининг қўлланилиши:
        бир нечта фаолият тури амалга оширилганда;
        реализациядан ташқари даромадларга.

 

Эътибор беринг

Тавсияга қуйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилган:

Айланмадан олинадиган солиқ қандай тартибда ҳисобланади

Ҳисобот даври учун айланмадан солиқ суммасини ҳисоблашда :

1) солиқ базасини аниқланг;

2) уни солиқ ставкасига кўпайтиринг.

Мисол
Айланмадан олинадиган солиқ қандай ҳисобланади 

Улгуржи савдо ташкилоти 150 млн сўмлик товарлар туркумини реализация қилмоқда.

Харидордан 3 март куни 15%лик олдиндан тўлов (22,5 млн сўм) олишди.

Харидорга 5 мартда товарлар юклаб жўнатилди, 7 март куни эса етказиб берувчи билан тўлиқ ҳисоб-китоб амалга оширилди.

Март ойида бошқа даромадлар олинмади.

Солиқ ставкаси – 4%.

Айланмадан олинадиган солиқ суммаси 6 млн сўмни (150 х 4%) ташкил этди ва юклаб жўнатилган ойда – мартда ҳисобланиши лозим.
Эътибор беринг

Ҳисобот ойи учун айланмадан олинадиган солиқни ҳисоб-китоб қилишда жами даромадни ўсиб борувчи якун билан аниқланг, яъни:

1) январь учун;
2) январь–февраль учун;
3) январь–март учун ва ҳ.к.

Даромадни ўсиб борувчи якун бўйича аниқлашда ташкилотнинг ижобий даромадларидан ташқари, даромадни тузатиш пайтида юзага келиши мумкин бўлган салбий даромадларини...