Yakka tartibdagi tadbirkor aylanma mablagʻlarni qanday toʻldirishi kerak

04.03.2024
author avatar

Gulnora NIZAMUTDINOVA

Soliq qoʻmitasi boshqarmasi boshligʻi
author avatar

Natalya MEMETOVA

«Norma» eksperti

 

Тавсияда:

– якка тартибдаги тадбиркорнинг ҳисобрақами жисмоний шахснинг ўзи томонидан тўлдирилишини расмийлаштириш;
– якка тартибдаги тадбиркор ҳисобрақамини тўлдириш суммасининг солиқ базасига киритилиши.

 

Вазият: якка тартибдаги тадбиркор (ЯТТ) молиявий қийинчиликларга дуч келди. У жорий харажатларни тўлаш учун айланма маблағларини тўлдирмоқчи бўляпти. Жисмоний шахс ўзининг якка тартибдаги тадбиркорлик ҳисобрақамига пул маблағлари ўтказилишини қандай расмийлаштиради ва бунда қандай солиқ оқибатлари келиб чиқиши мумкин? 

Якка тартибдаги тадбиркорнинг ҳисобрақами жисмоний шахснинг ўзи томонидан тўлдирилиши қандай расмийлаштирилади

Якка тартибдаги тадбиркор – бу белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган ва юридик шахс ташкил этмаган ҳолда мустақил равишда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширадиган жисмоний шахс