НКТ чекидаги хатони қандай тузатиш керак

09.04.2024
author avatar

Неъматжон РАҲМОНОВ

СҚ Сайёр солиқ текширувлари бошқармаси бошлиғи ўринбосари
author avatar

Олег ГАЕВОЙ

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– қандай чекларда хатоларни тузатиш мумкин;
– тузатувчи касса чеки ёрдамида қандай хатоларни тузатиш мумкин;
– тузатувчи касса чеки қандай шакллантирилади;
– тузатиш киритилаётганда нимани назарда тутиш муҳим:
        товар номи, харид қиймати ва чек бўйича ҚҚС суммаларини;
        товарнинг қиймати ва ҚҚС суммаларини;
        сотилган товар ҳажми, ўлчов бирлиги ва МХИКни;
        комитент тўғрисида маълумотларни;
        тўлов шакли (нақд/терминал орқали) тўғрисида маълумотлар;
– чекларга тузатиш киритиш ҳисоботларда қандай акс эттирилади;
– келгусида чекларда хатоликларга йўл қўймаслик омиллари;
– тузатувчи касса чеки маълумотлари асосида солиқ ҳисоботининг маълумотларига қандай қилиб тузатиш киритилади;
– нотўғри урилган чеклар билан боғлиқ вазиятларни қандай тузатиш мумкин.

 

Ушбу тавсияда my3.soliq.uz порталининг «Юридик шахсларнинг онлайн назорат-касса техникалари тўғрисида маълумот» интерактив хизмати функционали ёрдамида онлайн-НКТ чекларидаги хатоларга қандай тузатиш киритиш мумкинлигини кўриб чиқамиз.

2023 йил февраль ойида ишга туширилган ушбу функционал онлайн-НКМ ва виртуал касса чекларидаги, шунингдек сизнинг товарларингиз маркетплейслар ва тўлов иловалари орқали сотилганда ҳосил бўлган чеклардаги хатоларни тузатиш имконини беради. Агар сиз комитент бўлсангиз, эндиликда комиссионернинг иштирокисиз товарларингизни сотишда у томонидан берилган чекларга тузатиш киритишингиз мумкин.

Эътибор беринг

Тузатувчи чек ҚҚС ёки айланмадан олинадиган солиқ бўйича галдаги  солиқ ҳисоботлари тақдим этилишидан олдин шакллантирилиши керак. Яъни,  ҚҚС тўловчиларига сотув чекига ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 20-кунидан кечиктирмай, айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар эса ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-кунидан кечиктирмай .

Ушбу муддатда сотув чекларида  техник хатолар тузатилиши мумкин:

  • товар, хизматларнинг МХИК;
  • ўлчов бирлиги;
  • миқдори;
  • товар, хизматларнинг қиймати.

Ушбу муддат СКнинг 257-моддасида санаб ўтилган ҳолларда қўлланилмайди, яъни:

  • товарлар тўлиқ ёқи қисман қайтарилганда;
  • кўрсатилган хизматлардан воз кечилганда;
  • битим шартлари ўзгарганда, шу жумладан жўнатилган товарларнинг, кўрсатилган хизматларнинг нархи ва (ёки) сони (ҳажми) ўзгарганда;
  • товарлар, хизматлар сотувчиси томонидан чегирмалар берилганда. Ушбу ҳолатларда солиқ базасининг камайиши ёки кўпайиши йиллик муддат доирасида амалга оширилади;
  • кафолат муддати билан сотилган товарларда эса кафолат муддати доирасида. Солиқ базасига тузатиш киритиш тегишли ҳолатлар юз берган солиқ даврида амалга оширилади.

Қайтариш чекини ва тўғри...

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг