Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботлари қандай тақдим этилади
Тавсияда:
– ҳисоботларни топшириш муддатлари;
– ҳисоботни тўлдириш чоғида нималарга эътибор бериш лозим;
– ҳисоботни тўлдириш тартиби;
– ҳисоботни автоматик тарзда шакллантириш.
Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботлари қачон топширилади
Айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ даври – календарь йил, ҳисобот даври – бир ой
.
Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботларини махсус шаклда ДСИга тақдим этинг
:
- ҳар ойда – ҳисобот давридан кейинги ойнинг 15-кунидан кечиктирмай;
- йил якунлари бўйича – кейинги йилнинг 15-февралидан кечиктирмай.
Ҳисоботни тўлдириш чоғида нималарга эътибор бериш лозим
Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботлари қарийб автоматик равишда тўлдирилади – даромадлар ЭҲФ, онлайн-НКТ, БЮД ва маркетплейслар маълумотлари асосида акс эттирилади.
Ҳисоботни тўлдиришдан олдин:
1) ўтган ой учун барча ЭҲФни расмийлаштиринг;
2) барча даромадларингиз Ҳисоб-китобда акс эттирилган-акс эттирилмаганини солиштириш учун Ҳисоб-китобга бириктирилган ҳужжатлар рўйхатини олинг;

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter