Давлат кўчмас мулкини қандай ижарага олиш мумкин
Тавсияда:
– давлат мулкини ижарага олиш учун сўров юбориш;
– давлат мулкининг ижара шартномасини тузиш;
– давлат кўчмас мулки бўйича ижара тўловини белгилаш;
– давлат кўчмас мулки ижараси учун ҳисоб-китоблар;
– давлат мулки ижарага берилганда ҚҚС тўлашнинг ўзига хос хусусиятлари;
– давлат кўчмас мулки ижарага берилганда имтиёз ва преференциялар бериш.
Тавсияга қуйидагиларга мувофиқ қўшимчалар киритилган:
- 19.06.2024 йилдаги ЎРҚ-933-сон Қонун;
- Президентнинг 20.12.2024 йилдаги ПФ-223-сон Фармони;
- ВМнинг 11.01.2025 йилдаги 8-сон қарори;
- Тошкент шаҳар ҳокимининг 30.01.2025 йилдаги
54-14-0-Қ/25-сон қарори; - Президентнинг 21.04.2025 йилдаги ПФ-70-сон Фармони;
- 09.06.2025 й. АВ рўйхат рақами 2652-4 -сон Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг буйруғи;
- ВМнинг 30.06.2025 йилдаги 400-сон қарори;
- ВМнинг 31.07.2025 йилдаги 478-сон қарори;
- Президентнинг 19.08.2025 йилдаги ПФ-138-сон Фармони;
- ВМнинг 21.10.2025 йилдаги 662-сон қарори.
Давлат мулкини ижарага бериш тартиби махсус Низом билан белгиланган.
Ушбу Низомнинг амал қилиши қуйидагиларни ижарага беришга нисбатан татбиқ этилмайди:
- чет элдаги давлат мулкини;
- ободонлаштириш ва зарур ҳолатда сақлаш бўйича инвестиция мажбуриятларини олган ҳолда моддий маданий мерос объектлари ва уларга туташ ҳудудларни;
- касб-ҳунарга ўқитиш марказларининг таълим жараёнидан бўш бўлган...

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter