Асосий воситаларнинг оператив ижараси қандай ҳисобга олинади
Тавсияда:
– ижарага бериладиган мол-мулк;
– асосий воситаларнинг оператив ижарасини ҳисобга олиш;
ижарага берувчида;
ижарага олувчи (ижарачи)да;
– коммунал харажатларни ҳисобга олиш;
– солиқларни тўлаш:
ижарага берувчи томонидан;
ижарага олувчи (ижарачи) томонидан.
Тавсияга қуйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилди:
- 24.12.2024 йилдаги ЎРҚ-1011-сон Қонунга;
- Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашининг 15.04.2025 йилдаги VII-8-60-14-0-K/25-сон қарорига.
Ижарага нималарни бериш мумкин
Мол-мулк муайян вақтга ҳақ эвазига эгалик қилиш ёки фойдаланиш учун, яъни ижарага берилиши мумкин
.
Қуйидагилар ижарага берилиши мумкин
:
- ер участкалари;
- корхоналар;
- бинолар;
- иншоотлар;
- ускуналар;
- транспорт воситалари;
- фойдаланиш жараёнида ўзининг табиий хусусиятларини йўқотмайдиган бошқа мол-мулк (истеъмол қилинмайдиган ашёлар).
Мол-мулкни ижарага олиш ёки ижарага бериш учун ёзма шаклда ижара шартномасини тузинг.
Автомототранспорт воситаларининг ижара шартномаси нотариал тасдиқланган бўлиши ва ИИВ Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (ДЙҲХХ) органларида рўйхатга олиниши зарур
. Қуйидаги ҳолатлар бундан мустасно
:
- енгил автомобиллар ва мототранспорт воситаларини ижарага бериш хизматини амалга оширувчи юридик шахслар жисмоний шахслар билан 30 кунгача бўлган муддатга ижара шартномасини тузган. Бундай шартномалар нотариал тасдиқланган бўлиши ва ДЙҲХХ органларида рўйхатга олиниши (ҳисобга қўйилиши) талаб этилмайди

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter