Меҳнат шартномасини бекор қилишда тез-тез содир этиладиган хатолар

20.05.2024
author avatar

Михаил ГАСАНОВ

меҳнат ҳуқуқи бўйича эксперт, ю. ф. н.
author avatar

Ленара ХИКМАТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– меҳнат шартномасини бекор қилишда тез-тез содир этиладиган хатолар:
       штат қисқартирилиши муносабати билан ҳомиладор аёл билан меҳнат шартномасини бекор қилиш;
       ишни давом эттиришга тўсқинлик қиладиган холисона сабабларга кўра ишдан бўшатишда ходимдан неустойка суммасини ушлаб қолиш;
       огоҳлантириш хатисиз штат қисқартирилиши бўйича ишдан бўшатиш;
       жамоа шартномасида назарда тутилган касаба уюшмаси қўмитасининг розилигисиз ишдан бўшатиш;
       вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврида иш берувчи ташаббусига кўра ишдан бўшатиш;
       «штат қисқартирилиши бўйича» ишдан бўшатишда тўланиши лозим бўлган мажбурий тўловлар амалга оширилмаган;
       корхонани қайта ташкил этишда ходимларнинг бир қисмини ишдан бўшатиш;
       меҳнат шартномасини муддатидан олдин бекор қилганлик учун унда кўрсатилмаган неустойкани ушлаб қолиш;
       ташкилот мулкдори ўзгарганда «оддий» ходимларни ишдан бўшатиш;
       меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги аризани чақириб олган ходимни ишдан бўшатиш.

 

Штат қисқартирилиши муносабати билан ҳомиладор аёл билан меҳнат шартномасини бекор қилиш

Вазиятнинг таърифи

Ташкилотда ишлар ҳажмининг камайиши муносабати билан ҳомиладор аёл «қисқартиришга» тушди. У билан Меҳнат кодексининг 161-моддаси 2-қисми 2-бандига биноан меҳнат шартномаси бекор қилинди.

Ҳуқуқбузарликни асослаш

Меҳнат кодексининг 408-моддаси 1-қисми бузилган. Ҳомиладор аёллар билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра, шу жумладан Меҳнат кодексининг 161-моддаси 2-қисми 2-бандига биноан бекор қилиш тақиқланади. Ташкилот (унинг алоҳида бўлинмаси) ўз муассисларининг (иштирокчиларининг) ёки таъсис ҳужжатлари билан бунга ваколат берилган юридик шахс органининг қарори билан тугатилган . ёхуд якка тартибдаги тадбиркор томонидан фаолиятнинг тугатилганлиги ҳоллари истисно ҳисобланади. Бунда ҳомиладор аёл билан меҳнат шартномасини айрим бошқа асосларга кўра, масалан, ўз хоҳишига кўра, томонлар келишувига кўра бекор қилиш мумкин.

Ташкилотнинг айбдор мансабдор шахси ноқонуний ишдан бўшатиш учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддаси ёки Жиноят кодексининг

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг