Сўроқ қилиш учун солиқ инспекциясига чақирганларида қандай тайёргарлик кўриш лозим

01.05.2025
author avatar

Альберт САФИН

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– сўроққа тайёргарлик кўраётганда ўтказилиши зарур бўлган тадбирлар;
– солиққа оид сўроқлардан ўтиш бўйича тавсиялар;
– ишора қилувчи саволлар берилса, нима қилиш керак;
– илмоқли саволларга қандай жавоб бериш лозим;
– сўроқ баённомасини имзолаётганда нималарга эътибор бериш керак;
– солиққа оид сўроқларда юридик ёрдам.

 

Солиқ органларининг гувоҳни сўроқ қилиши – зарур ахборотни олишнинг энг оддий усули, у баённомада қайд этилганда солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги фактини тасдиқловчи муҳим далил бўлади.

Текширувчилар, одатда, текширувни бошлаганда ёки якунлаётганда сўроқ ўтказадилар. Текширувни бошлаганда муаммоли жиҳатларни белгилаш, сўнг назорат тадбирлари давомида уларга оид далилларни тўплаш зарур. Текширувни якунлаётганда олинган хулосаларни тасдиқлаш учун сўроқ ўтказилади.

Солиқ органлари солиқ назорати учун муҳим ахборотни билиши мумкин бўлган ҳар қандай вояга етган жисмоний шахсни кўрсатмалар бериш учун гувоҳ сифатида сўроққа чақиришга ҳақли . Кўпинча улар қуйидаги шахслар бўлади:

  • директор ва бош бухгалтер, раҳбарлар таркиби, директорлар кенгаши аъзолари, турли бўлимлар, хизматлар бошлиқлари ва ҳ.к.;
  • оддий ходимлар (юкчилар, ҳайдовчилар, сотувчилар, қоровуллар ва ҳ.к.);
  • собиқ ходимлар – ишдан бўшаган ходим ўзини ноҳақ ишдан бўшатилган ёхуд иш ҳақи чеклаб тўланган деб ҳисобласа, компания учун энг хавфли вариантлардан бири;
  • контрагентнинг ходимлари;
  • юқорида санаб ўтилган барча шахсларнинг қариндошлари. Солиқ органлари ташкилотнинг солиқларни тўлашдан бўйин товлаганини исботлаш учун, шу жумладан гувоҳларнинг кўрсатмаларини рад этиш учун уларнинг кўрсатмаларидан фойдаланишлари мумкин.

Солиқ идорасига чақирув қоғозини олгач, унинг ходимлари билан мулоқот қилишга тайёргарлик кўриш зарур.

Сўроққа тайёргарлик кўраётганда қандай тадбирларни ўтказиш зарур

Одатда, сўроқ ҳақидаги билдиришнома ташкилот раҳбари ва бош бухгалтери учун нохуш хабар бўлиши мумкин. Айниқса, сўроқ қилиш санаси билдиришнома олинган куннинг эртасига тўғри келса ва солиқ инспекторларини нима қизиқтираётгани номаълум бўлса. Бундай вазиятда қандай йўл тутиш лозим?

1. Инспекторлар билан боғланиб, нима ҳақда гаплашмоқчи эканликларини сўранг.

Бунда қонун солиқ тўловчи билан айнан нима ҳақда суҳбатлашишларини уларга маълум қилиш мажбуриятини зиммаларига юкламаслигини назарда тутиш лозим.

2. Инспектор суҳбат предмети ҳақида хабар қилишдан бош тортса, вақтдан ютиш учун сўроқ санасини кўчирган маъқул.

Билдиришномада кўрсатилган телефон рақами орқали қўнғироқ қилиб, учрашувни бошқа санага кўчиришга уриниб кўринг. Инспектор бунга розилик бермаса, солиқ органига сўроқ санасини кўчиришни сўраб гувоҳ номидан ёзма илтимоснома беринг. Илтимосномада кўчириш сабабларини асослаш, гувоҳ сўроққа келишдан бўйин товламаётганига, келишга тайёрлигига ишонтириш, фақат чақириқ қоғозида кўрсатилган санада кела олмаслигини қайд этиш лозим. Бу сўроқни кейинга қолдиришда ёрдам беради.

3. Солиқ органлари ҳужжатларни (ахборотни), тушунтиришларни тақдим этиш ҳақида илгари қўйган талабларни таҳлил қилинг.

Кўпинча сўнгги пайтда солиқ тўловчининг кабинети орқали олинган хатларга асосланиб, сизни нима учун солиқ инспекциясига чақирганликлари ҳақида тахминан хулоса чиқаришингиз мумкин. Ҳатто барча...

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг