2024 йил июнь ойида қандай ўзгаришлар кучга киради
2024 йил 1 июндан бошлаб:
Нукус шаҳри ва бошқа вилоятлар марказларида қуйидагилар таъминланади:
- шаҳарларда автобус йўналишларининг янги тармоғи жорий этилишини, автоматлаштирилган тўлов тизими ва автоматлаштирилган диспетчерлик хизматининг йўлга қўйилиши;
- мунтазам шаҳар автобус йўналишида чекланган тарифлар бўйича йўловчилар ташишни брутто-шартнома асосида ташкил этиш ва молиялаштириш тизимининг ишга туширилиши;
- автобус йўналишларини ташувчиларга 2023 йил 16 февралдаги ПҚ-59-сон қарорда назарда тутилганидан бошқача тартибда бириктириш тақиқланиши.
(Президентнинг 2023 йил 16 февралдаги «Жамоат транспорти тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-59-сон қарори)
Шундай тартиб ўрнатилиб, унга мувофиқ давлат мактабгача таълим ташкилотларининг олий маълумотли педагог ходимларининг базавий тариф ставкалари умумий ўрта таълим муассасаларининг тегишли педагог ходимлари базавий тариф ставкаларининг амалдаги миқдорларига тенглаштирилади.
(Президентнинг 2023 йил 26 майдаги «Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-79-сон Фармони)
Қарздорлик вужудга келганлиги тўғрисида олдиндан электрон тўлов тизимлари орқали огоҳлантирилгандан кейин тўловлар амалга оширилмаган тақдирда абонентлар чиқинди хизматлари бўйича қарздорликни бартараф этмаганига қадар уларнинг электр энергияси учун тўловларини қабул қилишни вақтинчалик чеклаш амалиёти биринчи босқичда Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида жорий этилади (электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига уланмаган ҳудудлар бундан мустасно).
Белгиланишича:
- маиший чиқиндилар таркибидаги иккиламчи хом ашёни реализация қилиш фақат биржа орқали амалга оширилади, бундан тадбиркорлик субъектларининг аҳоли томонидан мустақил сараланган чиқиндиларни сотиб олиш ҳоллари мустасно;
- белгиланган тартибда махсус техникага эга бўлган санитар тозалаш корхоналари томонидан қуйидаги чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш келишилган нархларда алоҳида...

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter