2024 йил июлда қандай ўзгартиришлар кучга киради

01.07.2024

2024 йил 1 июлдан бошлаб

 

 1 литр алкоголь маҳсулотларига нисбатан солиқ ставкалари қуйидаги миқдорларда белгиланади:

  • ароқ, коньяк ва бошқа алкоголь маҳсулотлари (акциз тўланадиган товар таркибидаги сувсиз этил спиртининг 1 литри учун, бундан 3 ва 4-бандлар мустасно) – 40 000 сўм;
  • бошқа винолар, шу жумладан вермут – 2 310 сўм;
  • пиво – 1 628 сўм.

Солиқ кодексининг 289-2-моддаси 

 

Ўзбекистон божхона чегараси орқали ярим тайёр чармни (ТИФ ТН бўйича 4104, 4105, 4106 21 000 0 кодлари) олиб чиқишда 2021 йилнинг 1 январидан бошлаб экспорт қилинадиган маҳсулот қийматининг 10 %и миқдорида йиғим ундирилиши белгиланади. Бунда ТИФ ТН бўйича 4104 кодига мувофиқ ярим тайёр чармни олиб чиқишда 2024 йил 1 июлдан бошлаб 10 %, лекин бир тоннаси учун 300 АҚШ долларидан кам бўлмаган миқдорда йиғим ундирилади.

Президентнинг 16.09.2019 й. «Енгил саноатни янада ривожлантириш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4453-сон қарори

 

Қарз юки кўрсаткичи ҳар бир қарз олувчига қарз берувчи томонидан кредит (микроқарз) ажратишда, шу жумладан мазкур кредит (микроқарз) бўйича ўртача ойлик тўловлар миқдорини ошириш, кредитлаш лимитини ошириш ҳамда муддатни узайтиришга оид қарор қабул қилинганда ҳисобланиши лозим. Бунда, қарз юки кўрсаткичи:

  • банк томонидан жисмоний шахсларга кредит (микроқарз) ажратишда мазкур банк томонидан жисмоний шахсларга ажратилган барча кредитлар сонининг ва микроқарзлар сонининг энг кўпи билан 15 %игача бўлган миқдорида;
  • микромолия ташкилоти ва ломбард томонидан жисмоний шахс бўлган қарз олувчига кредит (микроқарз) ажратишда унинг суммаси ва қарз олувчининг амалдаги кредит (микроқарз) шартномалари бўйича асосий қарз қолдиғи йиғиндиси БҲМнинг 50 бараваридан ошмаганда;
  • микромолия ташкилоти томонидан ўзини ўзи банд қилган шахс бўлган қарз олувчига микрокредит ажратишда унинг суммаси ва қарз олувчининг амалдаги кредит (микроқарз) шартномалари бўйича асосий қарз қолдиғи йиғиндиси БҲМнинг 75 бараваридан ошмаганда ҳисобланмаслиги ёки инобатга олинмаслиги мумкин.

Қарз берувчи томонидан кредит (микроқарз) ажратишда жисмоний шахснинг қарз юки кўрсаткичи 2025 йил 1 январга қадар 60 %дан ошмаслиги керак.

Қарз олувчи жисмоний шахсларнинг қарз юкини тартибга солиш тўғрисида низом (МБ Бошқарувининг 28.09.2019 й. 24/5-сон қарорига илова)

 

Пневматик резина шиналар ва покришкалар учун утилизация йиғимининг 10 %и Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига йўналтирилади.

Бўстонлиқ ва Зомин туманларидаги туристик-рекреацион зоналарда экологик тоза ҳудуд режими татбиқ этилади. 

Президентнинг 31.05.2023 й. «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-171-сон қарори

 

Қуйидагилар белгиланади:

  • вазирлик ва идоралар томонидан ишлаб чиқиладиган барча аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатлари ва объектларнинг лойиҳа ҳужжатлари, шунингдек, уларни келишиш ва ўзгартиришлар тўғрисидаги маълумотларни Шаҳарсозлик геоахборот тизимига мажбурий жойлаштириш тартиби жорий этилади;
  • ер майдонларини ажратиш ва аукцион орқали сотиш фақат улар жойлашган ҳудудлар тўғрисидаги маълумотлар Шаҳарсозлик геоахборот тизимига киритилгандан сўнг амалга оширилади;
  • объектларни қуриш ва реконструкция қилиш учун рухсатнома бериш, архитектура-режалаштириш топшириғини олиш ва лойиҳа ҳужжатларини келишиш фақат ушбу объектлар жойлашган ҳудудлар тўғрисидаги маълумотлар Шаҳарсозлик геоахборот тизимига киритилгандан сўнг амалга оширилади;
  • лойиҳалаштирилаётган объектлар ер...
lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг