Tovarlar qaytarilganda chegirmani nima qilish kerak

01.01.2026
author avatar

Iqtisodiyot va moliya vazirligi mutaxassislari

Buxgalteriya hisobi va audit uslubiyati boʻlimi
author avatar

Oleg SOY

«Norma» eksperti

Тавсияда:

– шартномада товарларни қайтариш шарти;
– товарлар қайтарилишини ҳужжатларда расмийлаштириш;
– товарлар қайтарилишининг бухгалтери ҳисоби;
– товарлар қайтарилишининг солиқ оқибатлари.

 

Эътибор беринг

Тавсияга ВМнинг 21.12.2023 йилдаги 673-сон қарорига мувофиқ ўзгартиришлар киритилган.

 

Вазият: корхона 2025 йил давомида харидорга товарлар етказиб берган. Катта ҳажмда товарлар харид қилгани учун йил охирида харидор чегирмага эга бўлди.

2026 йил харидор товарнинг бир қисмини қайтарди.

Харидор унга тақдим этилган чегирманинг маълум қисмини қоплаб бериши керакми?

 

Шартномага товарлар қайтарилиши шартини киритиш керакми

Аввалроқ олинган чегирмани қоплаб бериш ёки қоплаб бермаслик – бу харидор ва етказиб берувчи (сотувчи) ўртасидаги шартномавий муносабат масаласи ҳисобланади.

Хўжалик шартномаси етказиб бериладиган товарнинг (ишнинг, хизматнинг) миқдори, нархи, ҳисоб-китоб қилиш тартиби ва бошқа муҳим шартларни назарда тутиши лозим