2024 йил августда қандай ўзгаришлар кучга киради
2024 йил 1 августдан бошлаб
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий ижтимоий ҳимоя агентлиги тизимига ўтказилади:
- Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидан – алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлар, кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасалари;
- Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимидан- имкониятлари чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар мактаблари.
Президентнинг 01.06.2023 йилдаги «Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-82-сон Фармони
«Имкон» реабилитация марказига эга давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тузилмасига ўтказилади.
Президентнинг 02.07.2024 йилдаги «Мактабгача ва мактаб таълими соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter