2024 йил сентябрда қандай ўзгаришлар кучга киради
2024 йил 1 сентябрдан:
А. Авлоний номидаги педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий-тадқиқот институтидан олинган менежерлик электрон сертификатига эга бўлган мактаб раҳбарлик лавозимларига номзодларга сертификат амал қилиш муддати давомида иш ҳақига ҳар ойлик қўшимча устамалар тўлаш тартиби ўрнатилади:
- мактаб директорларига – 50 %;
- мактаб директори ўринбосарларига – 30 %.
ВМнинг 25.12.2023 йилдаги «Давлат умумий ўрта таълим муассасалари директори лавозимига номзодларни менежерлик ўқув курсларида ўқитиш ва уларга менежерлик сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 681-сон қарори.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида тажриба-синов тариқасида умумий ўрта таълим мактабларига олис ҳудудлардан қатнайдиган ўқувчилар учун аутсорсинг асосида бепул автобуслар қатнови йўлга қўйилмоқда.
Пенсия тайинлашда бир вақтнинг ўзида ШЖБПҲдан пулни олиш билан боғлиқ ҳаракатларни проактив тарзда амалга ошириш, шунингдек ногиронликни белгилашда эса, ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган имтиёзлар тўғрисида хабардор қилиш тартиби жорий этилмоқда.
Президентнинг 21.02.2024 йилдаги «Ўзбекистон-2030» стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги ПФ-37-сон Фармони
Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекциясининг давлат инспекторларига Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан олдиндан келишмасдан, ўтказилган текширув ҳақида Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатдан ўтказиш орқали текширув бошланган пайтдан бошлаб 24 соат ичида Вакилни мажбурий равишда хабардор қилган ҳолда амалга ошириш ваколати берилмоқда.
Президентнинг 27.02.2024 йилдаги «Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги давлат бошқарувини янада такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-41-сон Фармони
Қуйидаги тартиб ўрнатилмоқда:
- суғуртанинг барча турлари бўйича суғурта (қайта суғурта) шартномаларини ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали рўйхатдан ўтказиш ва суғурта полисларини расмийлаштириш мажбурий ҳисобланади;
- барча суғурта турлари бўйича суғурта полисларини фақат қоғоз шаклда расмийлаштириш амалиёти бекор қилинади;
- ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали расмийлаштирмаслик уларни ҳақиқий эмас деб топишга асос бўлади ва суғурталовчи томонидан лицензия талаблари ва шартларини бир марта қўпол равишда бузиш ҳисобланади;
- транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаларини тузиш Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар, шунингдек бошқа жалб қилинган ташкилотларнинг ахборот тизимлари орқали оммавий оферта шаклида амалга оширилади.
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги кўрсатиладиган суғурта хизматлари сифати бўйича суғурталовчилар рейтингини юритади ва ОАВда эълон қилади.
Президентнинг 01.03.2024 йилдаги «Суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантиришнинг комплекс чора-тадбирлари тўғрисида»ги

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter