Номоддий активлар амортизациясини ҳисоблаш тартиби

01.01.2025
author avatar

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги мутахассислари

Бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубияти бўлими
author avatar

Олег ЦОЙ

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– НМА амортизациясини ҳисоблаб ёзишга оид умумий қоидалар;
– НМА фойдали хизмат муддатини аниқланаш;
– НМА амортизацияси ҳисоблаб ёзиладиган қиймат;
– НМА амортизациясини турли усулларда ҳисоблаб ёзиш;
– амортизацияни ҳисоблаб ёзишнинг бухгалтерия ҳисоби.

 

Эътибор беринг

Тавсияга 7-сон БҲМСга мувофиқ ўзгартиришлар киритилди.

Номоддий активлар амортизациясини ҳисоблаб ёзишга оид умумий қоидалар 

Амортизация – бу НМА қийматини уларнинг фойдали хизмат муддати давомида корхона харажатларига аста-секин ўтказишдир .

НМА амортизациясини :

  • объект НМА таркибига қабул қилинган ойдан кейинги ойнинг 1-санасидан бошлаб;
  • ҳар бир объект бўйича НМА эскириши ҳисобга олинадиган ҳисобварақлар (0500-ҳисобварақлар)да акс эттириш йўли билан ҳар ойда;
  • объектнинг амортизацияланаётган қийматини тўлиқ сўндирилгунига ёки унинг чиқиб кетишига қадар ҳисоблаб ёзинг. НМА чиқариб юборилган ва балансдан ҳисобдан чиқарилган тақдирда амортизацияни сўнгги бор у чиқариб юборилган ойда ҳисоблаб ёзинг 
lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг