Asosiy vositalarni ta’mirlashni hisobga olish tartibi

01.01.2026
author avatar

Iqtisodiyot va moliya vazirligi mutaxassislari

Buxgalteriya hisobi va audit uslubiyati boʻlimi
author avatar

Oleg SOY

«Norma» eksperti

Тавсияда:

– асосий воситаларни таъмирлаш турлари;
– асосий воситаларда ўтказилган таъмирлашни қандай ҳужжатлаштириш керак;
– асосий воситаларни таъмирлаш харажатларининг бухгалтерия ҳисоби.

Эътибор беринг

Тавсияга 2025 йил 1 январдан кучга кирган 5-сон БҲМСга мувофиқ  ўзгартиришлар киритилди.

Асосий воситаларни таъмирлаш турлари 

Асосий воситаларни (АВ) ишчи ҳолатда сақлаш, ишлаш қобилияти ва яроқлилигини тиклаш учун улар таъмирланади.

Таъмирлаш қуйидагиларга боғлиқ ҳолда:

  • конструктив хусусиятларга;
  • зарарнинг хусусиятига;
  • АВ объектининг алоҳида таркибий қисмларининг эскириш даражасига;
  • таъмирлаш ишларининг мураккаблиги жорий, ўртача, капитал тарздаги таъмирлаш ишларига ажратилади.

Жорий таъмирлаш АВни ишчи ҳолатда сақлаб туриш мақсадида амалга ошириладиган таъмирлашдир