2024 йил октябрь ойида қандай ўзгаришлар кучга киради

29.09.2024

2024 йил 1 октябрдан

Пахта хом ашёсини етиштириш, йиғим-терими ва харидини Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасининг кредит ресурслари ҳисобидан молиялаштириш тартиби жорий этилади. Унга кўра, фьючерс шартномаси тузган етиштирувчи ва уруғчилик субъектларига пахта хом ашёси етиштириш учун пахта хом ашёси қийматининг 60 фоизигача миқдорида йиллик 10 фоиз ставкада (шундан, банк маржаси – 2 %) 14 ойга, шу жумладан 12 ойлик имтиёзли давр билан кредит ажратилади.

Президентнинг 12.12.2023 йилдаги ПФ-205-сон «Қишлоқ хўжалигида эркин бозор муносабатларини янада ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони

Қуйидаги тартиб ўрнатилади:

  • давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари Давлат бюджети, бюджетдан ташқари маблағлар ва ҳомийлик хайриялари ҳисобидан протез мосламалари ва реабилитация воситалари билан таъминланган фуқаролар тўғрисидаги маълумотларни доимий равишда «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига мажбурий тартибда киритиб боради;
  • муҳтож шахслар протез мосламалари ва реабилитация воситалари билан ҳомийлик хайриялари ҳисобига таъминланганлиги ҳомийлик субъектлари (жисмоний ва юридик шахслар) томонидан «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари ва ижтимоий ходимларга маълум қилинганда, улар томонидан ҳомийлик субъектларига муҳтож шахсларнинг протез мосламалари ва реабилитация воситаларидан фойдаланиши, таълим ва спортга жалб этилиши, уларнинг ижтимоийлашуви ҳолати юзасидан маълумот тақдим этиб борилади.

Президентнинг 27.02.2024 йилдаги ПҚ-88-сон «Муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори

Ишлаб чиқарилган ва четдан олиб кириладиган хавфлилик даражаси юқори бўлган маҳсулотларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби жорий этилади. Бунда, республика ҳудудига олиб кирилаётган маҳсулотлар давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома божхона ҳудудига келишидан аввал «Ягона дарча» божхона ахборот тизимига ва Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига импорт қилувчи томонидан жойлаштирилиши шарт.

Президентнинг 27.02.2024 йилдаги ПФ-41-сон «Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги давлат бошқарувини янада такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун қуйидаги таъсир чоралари қўлланилади:

  • техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига номувофиқ маҳсулотни муомаладан чиқариш ёки маҳсулотнинг камида 60 фоизини чақириб олиш тўғрисидаги кўрсатмаларни бажармаганлик учун — юридик шахсларга реализация қилинган маҳсулот қийматининг 100 фоизи миқдорида молиявий жарима қўллаш;
  • техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига номувофиқ маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш ҳолатлари тасдиқланганда, ушбу маҳсулотларга расмийлаштирилган мувофиқлик сертификатини Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси томонидан тўхтатиб туриш;
  • сертификатлаштириш органининг қоидаларга риоя этмаганлиги (шу жумладан, маҳсулот барча мажбурий кўрсаткичларга мувофиқлиги баҳоланмаганлиги) натижасида сифатсиз...
lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг