Ishlab chiqarish korxonasida hisob yuritishni tashkil etish tartibi

30.09.2025
author avatar

Sharofitdin HAYDAROV

Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Oʻquv markazi direktori oʻrinbosari
author avatar

Tatyana BELOUSOVA

«Norma» eksperti

Тавсияда:

– ишлаб чиқариш турлари ва уларнинг ҳисоб юритишни ташкил этишга таъсири;
– маҳсулот ишлаб чиқариш харажатларининг таснифи.

Эътибор беринг

Тавсияга қуйидагиларга асосан ўзгартиришлар киритилди:

Ишлаб чиқариш – бу ҳисоб юритишнинг мураккаб соҳаси, чунки ишлаб чиқариш жараёнларида, қоида тариқасида, номенклатура бўйича ҳам, ҳажмлар бўйича ҳам катта миқдордаги ресурслар сарфланади. Ишлаб чиқариш харажатларини тўғри аниқлаш, уларни назорат қилиш, таннархни ҳисоблаш, ҳақиқий харажатларнинг режалаштирилганидан оғишларини ҳамда ҳисоб юритишнинг кўпгина мураккаб ва муҳим жиҳатларини ҳисобга олиш керак. 

Давлат томонидан маҳсулотларнинг айрим турларига нисбатан қуйидаги махсус талаблар ўрнатилган:

  • ваколатли органлар томонидан лицензиялар, рухсатномалар бериш ёки уларга хабарномалар юбориш