Меҳнат ҳақи бўйича ишлаб чиқариш харажатларини қандай шакллантириш керак

01.01.2026
author avatar

Иродахон АББОСХОНОВА

солиқ маслаҳатчиси, «Tax Consensus» СМТ директори
author avatar

Наталья МЕМЕТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– харажатлар таркиби:
 меҳнат ҳақи;
 рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар;
 компенсациялар;
 ишдан ташқари вақтдаги иш;
 қўшимча иш;
 оғир, зарарли меҳнат шароити;
 кўчма ва қатнаш тусидаги ишлар;
 вахта усулида ишларни ташкил этиш;
 туман коэффициентлари бўйича тўловлар;
 ишланмаган вақт;
 таътил ва фойдаланилмаган таътил учун компенсациялар;
 жамият манфаати учун ҳаракат;
 фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятга эга шартномалар бўйича тўлов;
 ижтимоий суғуртага ажратмалар.

 

Эътибор беринг

Тавсияга қуйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилди:

Ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари сотилган маҳсулот (товарлар, хизматлар) таннархининг таркибий қисмларидан бири бўлиб, Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2 (2.1)-илованинг 020-сатрида акс эттирилади.

Ижтимоий солиқ ва меҳнатга ҳақ тўлаш учун харажатларни қуйидаги сатрларда ҳам акс эттиринг: 

  • I–III чораклар учун Ҳисоб-китобга 2-илованинг 0105-сатрида;
  • бир йил учун Ҳисоб-китобга 2.1 (а) ёки 2.1 (б)-илованинг 0202-сатрида товарлар (хизматлар) таннархига киритиладиган харажатлар қисмида;
  • бир йил учун Ҳисоб-китобга 2.1-илованинг 0305-сатрида бошқа харажатлар қисмида акс эттиринг.

Уларни батафсил кўриб чиқамиз.

Ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари таркибига нималар киради

 Уларнинг таркибига қуйидагиларни киритинг :

 

Т/р

Харажат номлари

1

Амалда бажарилган иш учун ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган ҳисобланган иш ҳақи, шу жумладан хўжалик юритувчи субъектни Мукофотлаш тўғрисидаги низомда назарда тутилган рағбатлантирувчи тусдаги тўловлар

2

Касб маҳорати ва мураббийлик учун тариф ставкаларига ва маошларга устамалар

3

Иш режими ва меҳнат шароитлари билан...

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг