Бурғулаш қувурлари бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади

01.01.2026
author avatar

Шухрат ХУДОЙНАЗАРОВ

«Норма» эксперти
author avatar

Наталья МЕМЕТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– бурғулаш қувурларининг тан олиниши
   асосий воситалар деб;
   инвентарь (хўжалик жиҳозлари) деб;
– бурғулаш қувурларини ҳисобга олиш:
   асосий воситалар;
   инвентарь (хўжалик жиҳозлари);
   материал сифатида.

  

Эътибор беринг

Тавсияга қуйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилди:

Бурғулаш қувурлари – қудуқларни бурғулаш учун энг муҳим мослама. Улар ёрдамида бурғулаш колоннаси шакллантирилади, унинг асосий вазифаси – қудуқ тубида ишлаётган тоғ жинсларини парчаловчи асбобни ташқи механик ва гидравлик ускуналар билан боғлашни таъминлаш.

Қандай ҳолларда бурғулаш қувурлари асосий воситалар деб тан олинади

Моддий активлар,  агар улар ҳисоб сиёсатида белгиланган мезонларга жавоб берса, асосий воситалар сифатида тан олинади .

Бурғулаш қувурларини ҳисоб сиёсатида белгиланган мезонлардан ташқари асосий воситалар деб тан олишга қарор қилган бўлсангиз, қуйидаги жиҳатларга эътибор қаратинг.

1. Хизмат муддати. Бурғулаш қувури солиқ солиш мақсадларида асосий восита деб тан олинса, у амортизациянинг энг юқори нормаси 15 %га тенг бўлган VI «бошқа гуруҳларга киритилмаган амортизацияланадиган активлар» гуруҳига киритилади . Бундай нормада фойдаланиш муддати 6, 7 йилни ташкил этади. Амалда бурғулаш қувурлари кўпинча бундай хизмат муддатига эга бўлмайди.  

Бухгалтерия ҳисобида 15%дан ортиқ амортизация нормаси қўлланганда солиқ ва бухгалтерия ҳисобидаги амортизация суммалари ўртасидаги фарқ ошиш даврида чегириб ташланмайдиган харажат бўлади

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг