Геология-қидирув ишларини олиб бориш хусусиятлари

10.10.2024
author avatar

Шухрат ХУДОЙНАЗАРОВ

«Норма» эксперти
author avatar

Наталья МЕМЕТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– геология-қидирув ишларининг ўзига хос хусусиятлари;
– геология-қидирув фаолияти субъектлари;
– рухсат берувчи ҳужжатлар;
– геология-қидирув ишлари давлат дастури;
– смета нормалари тўпламлари;
– шартномавий муносабатлар;
– геология-қидирув корхонаси ҳисоб сиёсатининг спецификаси.

 

Эътибор беринг
Тавсияга Иқтисодиёт ва молия вазирининг 14.06.2024 йилдаги 137-сон буйруғига асосан янги 11-сон БҲМС тасдиқланганлиги муносабати билан ўзгартиришлар киритилди.

Геология-қидирув ишлари қандай ўзига хос хусусиятларга эга 

Геология-қидирув ишлари (кейинги ўринларда – ГҚИ) ишлаб чиқариш тузилмасини белгиловчи ҳамда уларни ташкил этишга ва самарадорлигига, шунингдек бухгалтерия ҳисобини ва солиқ солишни ташкил этишга таъсир кўрсатувчи хусусиятларга эга.

1. Текширилаётган объектларнинг ҳудудий жиҳатдан тарқоқлиги ва меҳнат шароитлари.

ГҚИ бажариладиган майдонлар ривожланган инфратузилмадан олис бўлган, ҳатто йўлсиз туманларда жойлашган. Геология-қидирув корхонаси кўпинча бир вақтнинг ўзида нафақат битта ёки қўшни вилоятлар, балки бутун мамлакат географик ҳудудида бажариладиган кўплаб лойиҳаларни амалга оширади. Ҳатто битта лойиҳа доирасида ГҚИ ўтказиладиган майдонлар ўнлаб гектар билан ўлчаниши мумкин. Корхоналар кўпинча турли истиқболли майдонларда базаларга эга бўлади.

Бухгалтер учун бу нима сабабдан муҳим:

  • материалларни ташиш ҳужжатлари, иш вақти ҳисобини юритиш табеллари, наряд-топшириқлар журналлари, бурғулаш журналлари, ҳисобдан чиқариш, фойдаланишга топшириш далолатномалари, нуқсонлар далолатномалари билан моддий ҳисоботлар ва шунга ўхшаш бошланғич ҳужжатларнинг аксарият қисми ишлар бажариладиган участкаларда ёки базаларда тузилиб, бухгалтерияга топширилади. Географик ва логистик таркибий қисмларни ҳисобга олган ҳолда бошланғич ҳужжатларни тайёрлаш ва бухгалтерияга топшириш вақтининг тўғри режалаштирилиши бухгалтериянинг...
lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг