Ижро ҳужжатлари бўйича иш ҳақидан ундирувларни қандай ушлаб қолиш керак
Тавсияда:
– ижро ҳужжатларини ҳисобга олиш ва сақлаш;
– ижро ҳужжатлари бўйича ундирувлар ушлаб қолинмайдиган даромадлар;
– ижро ҳужжатлари бўйича ундирувларнинг энг юқори миқдори;
– алимент суммасини ҳисоблаш;
алиментларни индексация қилиш;
келишув асосида алиментларни ушлаб қолиш;
алиментларни олдиндан тўлаш;
– алиментларни ушлаб қолишни тугатиш.
Ижро ҳужжати қуйидагилар учун асос бўлади:
1) ижро ишини қўзғатиш;
2) давлат ижрочиси томонидан суд қарорларини, шунингдек бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этиш бўйича ҳаракатларни амалга ошириш.
Ижро ҳужжатларини мажбурий ижро этиш Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (МИБ) органлари давлат ижрочиларига юклатилган.
Ижро ҳужжатларига қуйидагилар киради
:
- ижро варақаси – суд томонидан бериладиган ва ундирувчининг суд ҳужжатини мажбурий ижро этиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат;
- ҳакамлик суди қарорини мажбурий ижро этиш учун суд томонидан бериладиган ижро варақаси;
- чет эл судлари ва арбитражлар қарорлари асосида Ўзбекистон суди томонидан бериладиган ижро варақаси;
- суд буйруғи – судья томонидан якка тартибда суд мажлисисиз берилади;
- нотариал тасдиқланган алимент тўлаш тўғрисидаги келишув;
- нотариуснинг ижро ёзуви. Қарздордан пул суммаларини ундириш ёки мол-мулкни талаб қилиб олиш учун нотариус қарздорликни белгиловчи ҳужжатларга ижро ёзувларини киритади;
- меҳнат низолари комиссияси томонидан унинг қарори асосида бериладиган гувоҳнома;
- маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ваколатли орган (мансабдор шахс)нинг қарори;
- ўзбошимчалик билан турар жойни эгаллаб олган ёки авария ҳолатида деб топилган уйларда яшаётган шахсларни маъмурий тартибда кўчириш тўғрисидаги прокурор қарори;
- давлат ижрочисининг қарори;
- бошқа органларнинг ҳужжатлари.
Қарздор-жисмоний шахсга иш ҳақи ва унга тенглаштирилган бошқа тўловларни тўлайдиган ташкилотлар томонидан ижро ҳужжатларини ижро этиш тартиби махсус Қоидалар билан белгиланган.
Давлат ижрочисига ижро этиш учун тақдим этилган ижро ҳужжатлари қарздорга иш ҳақи тўлаётган ташкилотларга ижро этиш учун қуйидаги ҳолларда юборилади
:
- даврий тўловларни ундириш тўғрисидаги қарорларни ижро этишда;
- йиғма ижро иши юритишга бирлаштирилган ижро ҳужжатлари бўйича МҲЭКМнинг 2 бараваридан кўп бўлмаган миқдордаги суммани ундириш;
- ундирилаётган суммаларни тўлиқ узиш учун қарздорнинг мол-мулки етарли бўлмаганда ёки унинг мол-мулки мавжуд бўлмаганда.
Ижро ҳужжатларини қандай ҳисобга олиш ва сақлаш керак
Суд...

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter