Электрон товар-транспорт юкхатини ким қандай расмийлаштириши керак
Тавсияда:
– ЭТТЮХ расмийлаштириладиган ташишлар;
– ЭТТЮХни расмийлаштиришда иштирок этувчилар;
– тўлдирилиши мажбурий бўлган майдонлар;
– ихтиёрий тартибда тўлдириладиган майдонлар.
Электрон товар-транспорт юк хати – товар-моддий қимматликларни ҳисобдан чиқариш, уларни олиб ўтиш йўлида ҳисобини юритиш, кирим қилиш, омборхона операцияларини ва бухгалтерия ҳисобини юритиш, шунингдек юкни ташиш учун ҳисоб-китоблар қилиш ҳамда бажарилган ишларни ҳисобга олиш учун мўлжалланган ҳужжат
.
ЭТТЮХ қоғоз шаклида талаб этилмайди ёки уни қоғозга босиб чиқариш керак эмас
.
Ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни киритган ҳолда расмийлаштирилган ЭТТЮХ билан юкларни ташиш сохта ҳужжатлар бўйича ташиш ҳисобланади ҳамда жавобгарликка тортишга сабаб бўлади
.
ЭТТЮХ шартноманинг амал қилиш муддати давомида, бироқ камида 5 йил давомида сақланади ва ваколатли органларнинг сўровига асосан тақдим этилиши мумкин

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter