2025 йил январда қандай ўзгартиришлар кучга киради
2025 йил 1 январдан бошлаб
Ўрнатилган тартибга мувофиқ:
- кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам олаётган оилаларнинг расмий банд бўлмаган аъзолари ишга жойлашганда, ўзини ўзи банд қилганда ёки тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйганда ушбу нафақа ва моддий ёрдамни уларнинг муддати тугагунга қадар, бироқ 6 ойдан кўп бўлмаган муддатга тўлаш давом эттирилади;
- МҲЭКМнинг 1,5 бараваридан кам бўлмаган ойлик иш ҳақи тўланган ҳолда ишга жойлашган Камбағал оилалар реестрига киритилган оила аъзоси учун ижтимоий солиқ 3 йил давомида 1% ставкада тўланади;
- камбағал оилаларга кўмак чоралари ижтимоий шартнома асосида меҳнатга лаёқатли оила аъзоларининг бандлигини таъминлаш, ўз томорқасидан самарали фойдаланиш (экин экиш), оила аъзолари, ш.ж. фарзандларининг билим олиши, касб-ҳунар ва хорижий тилларни ўрганиши ҳамда соғлиғини назоратга олиши, уй-жойини озода тутиши каби шартлар инобатга олинган ҳолда кўрсатилади. Бунда ижтимоий шартнома шартлари бажарилмаган тақдирда, ижтимоий ёрдам ва хизматлар (ижтимоий нафақадан ташқари) кўрсатиш тўхтатилади.
Президентнинг 23.09.2024 й. «Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасидаги чора-тадбирларни янги босқичга олиб чиқиш тўғрисида»ги ПФ-143-сон Фармони
Меҳрибонлик уйлари ва болалар уйларига кам таъминланган оилаларнинг фарзандларини вақтинчалик қабул қилиш тартиби бекор қилинади. Бунда «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастури доирасида ҳоким ёрдамчиси ва ижтимоий ходим томонидан оилани камбағалликдан чиқариш бўйича чоралар кўрилади.
Президентнинг 14.11.2024 й. «Болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-185-сон Фармони
Камида 100 нафар хорижий иштирокчиси бўлган 3 кундан кам бўлмаган бизнес тадбирларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ташкил қилган тадбиркорлик субъектлари 2028 йил 1 январгача ушбу бизнес тадбирларни ташкил қилишдан олинган даромаддан олинган фойда солиғини ушбу солиқ бўйича белгиланган солиқ ставкасига нисбатан 50%га камайтирилган солиқ ставкаси бўйича тўлайди.
Президентнинг 18.07.2024 й. «Ўзбекистон Республикасида туризм инфратузилмасини яхшилаш ва хорижий туристлар оқимини янада оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-102-сон Фармони
Қарздорлик вужудга келганлиги тўғрисида олдиндан электрон тўлов тизимлари орқали огоҳлантирилгандан кейин тўловлар амалга оширилмаган тақдирда абонентлар чиқинди хизматлари бўйича қарздорликни бартараф этмаганига қадар уларнинг электр энергияси учун тўловларини қабул қилишни вақтинчалик чеклаш амалиёти чиқинди хизматлари бўйича бир ойлик қарздорлик учун республиканинг барча ҳудудларида жорий этилади (электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига уланмаган ҳудудлар бундан мустасно).
Президентнинг 04.01.2024 й. «Чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш ва уларнинг экологик вазиятга салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5-сон Фармони
Қуйидагиларни бекор қилиш тўғрисидаги таклифлар маъқулланди:
- жисмоний шахс томонидан тадбиркорлик фаолиятини якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтмасдан амалга оширганлик учун молиявий жарима;
- қуйидагилар учун маъмурий жавобгарлик:
– фискал белгиларни акс эттириш тартибини бузиш;
– қонунчиликда мажбурий рақамли маркировкаланиши белгиланган товарларни (маҳсулотларни) ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар томонидан идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиш;
– ходимлар сонини яшириш.
Ваколатли органларга кўрсатилган талаблардан келиб чиқиб, қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш топширилган.
Белгиланишича:
- тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган барча текширувлар «Ягона давлат назорати» ахборот тизимида рўйхатга олиш орқали Бизнес-омбудсманни хабардор этиш тартибида амалга оширилади;
- текшириладиган тадбиркорлик субъекти аниқ бўлмаган ҳолатларда, шунингдек, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига, жамоат хавфсизлигига, давлат манфаатларига, атроф-муҳитга зарар етказиш хавфининг тезкор олдини олиш ёки бартараф этиш мақсадида тадбиркорлик субъектлари фаолиятида тасдиқланган рўйхатга мувофиқ текширувлар текширув бошлангандан сўнг 24 соат ичида «Ягона давлат назорати» ахборот тизимида рўйхатга олиш орқали Бизнес-омбудсманни хабардор этиш тартибида амалга оширилади;
- «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимида тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи паст, ўрта ва юқори даражаларга таснифланади.
Бунда «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 39-моддасига мувофиқ, камерал солиқ текширувлари «Ягона давлат назорати» ахборот тизимида рўйхатга олинмайди.
Президентнинг 14.11.2024 й. «Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-184-сон Фармони
Назорат қилувчи органлар томонидан «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими жорий...

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter