2025 йил февралда қандай ўзгартиришлар кучга киради
2025 йил 1 февралдан бошлаб:
Белгиланишича, юқори қўшилган қийматли саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни рағбатлантириш учун қулай молиявий шароитлар яратиш мақсадида қуйидаги қўллаб-қувватлаш чоралари жорий этилади:
а) божхона ҳудудида қайта ишлаш режимида тайёрланган маҳсулотларни кейинги ишлаб чиқарувчилар томонидан саноат кооперацияси тартибида қайта ишлаш учун божхона ҳудудида қайта ишлаш режимига жойлаштиришга рухсат берилади;
б) корхоналарнинг ривожланиш ва тадқиқот марказлари (R&D) фаолиятини йўлга қўйиш учун белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича ўз эҳтиёжлари учун олиб келинадиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган лаборатория жиҳозлари ва анжомлари 2028 йил 1 февралга қадар божхона божидан озод этилади;
в) устав фондида давлат улуши 50%дан ортиқ бўлган юридик шахсларнинг ва давлат органларининг маъмурий бино-иншоотларини, шунингдек ижтимоий соҳа объектларини қуриш бўйича харид қилиш ҳужжатларига қуйидаги талаблар киритилади:
- пудратчилар зарур товарларни Ишлаб чиқарувчилар экотизими ва/ёки Электрон кооперация порталидаги маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан харид қилади;
- зарур товарлар порталларда мавжуд бўлмаса, тасдиқловчи маълумотномалар асосида уларни бошқа электрон порталлардан харид қилишга рухсат этилади;
г) Ишлаб чиқарувчилар экотизимида савдолар давлат буюртмачилари ва ишлаб чиқарувчилар ўртасида электрон дўкон тартиб-таомиллари асосида, шартнома қиймати билан боғлиқ чекловларсиз ўтказилади, бунда оферталар маҳаллий ишлаб чиқарилган товар тўғрисидаги сертификат маълумотлари асосида шакллантирилади.
(Президентнинг 22.01.2025 й. "Электротехника саноатини ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-20-сон қарори)
Белгиланишича, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг касбий кўникмалар марказларида иш берувчилар буюртмаси ва тижорат банклари мижозлари эҳтиёжи асосида ишсиз аҳолини, шу жумладан, камбағал оилалар аъзоларини меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан манзилли ўқитиш тизими жорий этилади.
Ўрнатиладиган тартибга мувофиқ, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан касбларга ўқитиш мақсадида ажратиладиган стипендиялар ногиронлиги бўлган шахсларга, шунингдек, муддати 3 ойдан кўп давом этадиган ўқув курсларига қабул қилинган Камбағал оилалар реестридаги оилаларнинг ишсиз аъзоларига тўланади.
Ишсиз аҳолини, шу жумладан, устувор равишда...

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter