Жамоа (бригада)нинг моддий жавобгарлигини расмийлаштириш тартиби
Тавсияда:
–жамоанинг жавобгарлигини қачон ўрнатиш мумкин;
– жамоанинг жавобгарлигини қандай расмийлаштириш керак;
– жамоанинг моддий жавобгарлигида зарар қандай қопланади.
Жамоанинг моддий жавобгарлигини қачон ўрнатиш мумкин
Жамоа (бригада)нинг моддий жавобгарлиги муайян шахслар гуруҳи, жамоа (бригада) (кейинги ўринларда – жамоа) учун ўрнатилади, уларга моддий қимматликлар ишониб топширилади
.
- Жамоанинг моддий жавобгарлигини бир вақтнинг ўзида қуйидаги шартлар мавжуд бўлганда жорий этиш мумкин: жамоа ходимлари ўз лавозим мажбуриятларига мувофиқ уларга топширилган қимматликларни сақлаш, ишлов бериш, сотиш (чиқариш), ташиш, қўллаш ёки бошқача тарзда фойдаланиш билан боғлиқ бўлган ишларни биргаликда бажарадилар;
- ҳар бир ходимнинг зарар етказганлик учун жавобгарлигини чегаралаш мумкин эмас ва у билан якка тартибдаги тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисида алоҳида шартнома тузиб бўлмайди;
- жамоа аъзолари – 18 ёшга тўлмаган ходимлар.
Жамоанинг моддий жавобгарлиги жорий этилиши мумкин бўлган бўлинмалар рўйхати жамоа шартномасида белгиланади,...

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter