Қурилиш фаолиятининг ҳуқуқий асослари
Тавсияда:
– қурилиш ишлаб чиқаришига доир хусусиятлар;
– қурилиш фаолияти субъектлари;
– қурилиш фаолиятини лицензиялаш;
– лойиҳа-смета ҳужжатлари;
– пудрат шартномаси;
– қурилишдаги бирламчи ҳужжатлар;
– қурилиш ташкилоти ҳисоб сиёсатининг ўзига хос хусусиятлари.
Тавсияга қуйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилди:
- Президентнинг 27.01.2025 йилдаги ПФ-11-сон Фармонига;
- ВМнинг 18.02.2025 йилдаги 102-сон қарорига;
- Президентнинг 21.02.2025 йилдаги ПФ-26-сон Фармонига;
- Президентнинг 01.12.2025 йилдаги ПҚ-365-сон қарорига;
- Президентнинг 10.12.2025 йилдаги ПФ-246-сон Фармонига;
- 05.02.2026 йилдаги ЎРҚ-1118-сон Қонунга;
- 19.05.2026 йилдаги ЎРҚ-1146-сон Қонунга;
- 04.06.2026 йилдаги ПФ-104-сон Фармонга;
- ВМнинг 20.07.2026 йилдаги 393-сон қарорига.
Ўзбекистонда қурилишни тартибга солувчи асосий норматив ҳужжатлар қуйидагилар ҳисобланади:
- Шаҳарсозлик кодекси (ШК);
- Фуқаролик кодекси (ФК) – ФК 37-боби 1-§, 3-§;
- қурилиш ва архитектура соҳасида давлат хизматларини кўрсатиш маъмурий регламентлари;
- шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари.
Қурилиш ишлаб чиқаришига доир хусусиятлар
Қурилиш маҳсулотлари бухгалтерия ҳисобини юритиш ва солиқ солишга таъсир кўрсатувчи бир қатор хусусиятларга эга. Улар орасида энг муҳимлари қуйидагилар:
1. Давомли ишлаб чиқариш цикли. Қурилиш жараёни бир неча ҳисобот (солиқ) даврларига чўзилади.
Нима сабабдан бухгалтер учун бу муҳим:
- объектнинг қиймати қурилишнинг бутун даври мобайнида аниқланади;
- ҳисоб-китоблар шартли тайёр маҳсулот учун юритилади. Масалан, бажарилган ишлар босқичидан кейин муайян иш турлари учун;
- даромад ва молиявий натижалар қурилиш тугаллангандан кейин ҳам, қурилиш объекти қисман тайёр бўлганда ҳам (ишлар бажарилишига қараб) шакллантирилади;
- агар контрактда ишларни босқичма-босқич топшириш назарда тутилмаган бўлса, узоқ технологик циклли (бир солиқ давридан ортиқ) объектлар бўйича реализация қилишдан олинган даромад солиқ солиш мақсадларида ҳисобга олиш маълумотлари асосида даромадни бир меъёрда эътироф этиш принципи инобатга олинган ҳолда аниқланади
.
2. Истеъмолчини персоналлаштириш ва маҳсулотнинг индивидуаллиги. Аксарият ҳолатларда объект барпо этилишидан аввал қурилиш маҳсулоти истеъмолчиси кимлиги маълум...

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter