2025 йил 1 мартдан қандай ўзгартиришлар кучга киради

28.02.2025

2025 йил 1 мартдан бошлаб:

 

Ҳарбий хизматчиларга тураржойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун тўланадиган ҳар ойлик пул компенсацияси миқдори 20%га оширилади.

(Президентнинг 24.02.2025 й. "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ҳарбий хизматчиларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги ПҚ-71-сон қарори)

 

Белгиланишича, "Янги Ўзбекистон" массивлари учун янги ҳудудлар урбанизация тамойилларига мувофиқ қуйидаги мезонларни инобатга олган ҳолда танланади:

  • массивнинг туман (шаҳар) марказида ёки унга яқин (2 километргача) ҳудудда жойлашганлиги ҳамда ушбу ҳудудда истиқомат қилувчи аҳолининг уй-жойга талаби мавжудлиги;
  • массивнинг муҳандислик-коммуникация ва транспорт инфратузилмалари билан таъминланганлиги ёки мавжуд инфратузилмаларга яқинлиги;
  • массив ташкил этилмоқчи бўлган ҳудудда камида 70 минг киши истиқомат қилиши;
  • массивдаги жами квартираларнинг умумий майдони камида 100 минг кв.м бўлиши ҳамда 7 қаватдан кам бўлмаган уйлар қурилиши режалаштирилганлиги;
  • кўп квартирали уй-жойларни қуриш харажатларининг камида 2%и уй-жойлар атрофида яшил ҳудудлар яратишга йўналтирилганлиги.

Реновация асосида кўп квартирали уй-жойларни барпо этишнинг қуйидаги тартиби жорий этилиб, унга мувофиқ:

а) реновация лойиҳасини бошлашга барча мулкдорлар билан нотариал тасдиқланган келишув битими имзоланганидан сўнг рухсат берилади;

б) мулкдорларга, уларнинг хоҳишига кўра, қуйидаги компенсация турларидан бири тақдим этилади:

  • бузилаётган тураржой объектлари ўрнига уларнинг майдонидан кам бўлмаган реновация дастурига мувофиқ янги қуриладиган тураржойлардан яшаш учун тайёр ҳолдаги квартираларни мулк ҳуқуқи асосида бериш ҳамда қурилиш даврида кўчиш, шу жумладан, бошқа тураржой объектини вақтинчалик ижарага олиш билан боғлиқ харажатларни тўлиқ қоплаш;
  • бузилаётган турар ва нотурар жой объектининг бозор қийматини тўлиқ қоплаб...
lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг