Ta’til puli qanday hisoblanadi

01.01.2026
author avatar

Otabek BOBOMUROTOV

Bandlik vazirligining Mehnatga haq toʻlash va mehnat standartlari boshqarmasi bosh mutaxassisi
author avatar

Oleg SOY

«Norma» eksperti

Тавсияда:

– ҳисоб-китоб даврида тўлиқ ишлаб берилганда таътил пули ҳисоб-китоби:
 ҳисоб-китоб даврини аниқлаш;
 меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар суммасини аниқлаш;
 таътил пулини ҳисоб-китоб қилиш;
– ҳисоб-китоб даврида айрим тўлиқ ишлаб берилмаган ойлар бўлганда таътил пулини ҳисоб-китоб қилиш;
– тарифлар ўзгарганда таътил пулини қайта ҳисоб-китоб қилиш.

Эътибор беринг

Тавсияга 2025 йил 14 февралдан кучга кирган 13.02.2025 йилдаги ЎРҚ-1030-сон Қонунга мувофиқ ўзгартиришлар киритилди.

Ҳар йилги меҳнат таътилида бўлган вақтда ходимнинг ўртача иш ҳақи сақлаб қолинади, уни ҳисоб-китоб қилиш қоидаси Меҳнат кодексининг 257-моддасида белгиланган.

Иш вақтининг ойлик меъёрини ишлаб берган ва меҳнат шартномасида белгиланган меҳнат вазифасини бажарган ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақи таътил пулини ҳисоб-китоб қилиш кунидаги МҲЭКМдан кам бўлиши мумкин эмас.

Ҳисоб-китоб даврида барча ойлар тўлиқ ишлаб берилганда, таътил пули қандай ҳисоб-китоб қилинади

1-қадам. Ҳисоб-китоб даврини аниқланг

Таътил пулини ҳисоб-китоб қилиш учун ҳисоб-китоб даври – бу ходим таътилга чиққан ойдан олдинги календарь ойлар .

Ушбу давр 12 ойни ташкил этади. Агар ходим ташкилотда 12 ойдан кам ишлаган бўлса, ҳисоб-китоб даври ҳақиқатда ишлаб берилган ойлар сонига тенг бўлади.Тегишли ойнинг...