Xususiy korхona rahbariyatining eng koʻp uchraydigan savollari

10.01.2025
author avatar

Eleonora MAZUROVA

advokat, «Norma» eksperti
author avatar

Albert SAFIN

«Norma» eksperti

Тавсияда:

– хусусий корхонани ҳадя қилиш;
– асосий ишни хусусий корхонага эгалик қилиш билан бирга олиб бориш;
– бепул ижара;
– норезидентдан олинган молиявий қарз;
– ўз эҳтиёжлари учун олиб кириладиган товарларни сертификатлаш;
– хусусий корхонада имзолаш ҳуқуқини ўтказиш;
– бош бухгалтери бўлмаган хусусий корхона;
– ўзгаришларни рўйхатдан ўтказмаганлик учун жарималар;
– хусусий корхонанинг устав фондининг ўзгариши.

 

Хусусий корхонани ҳадя қилиш   


Хусусий корхона эгаси уни яқин қариндошига ҳадя қилиш ёки сотиш ҳуқуқига эгами?
Ҳадянинг солиқ оқибатлари қандай?

Хусусий корхона мулкдори хусусий корхонани мол-мулк мажмуаси сифатида сотишга, ҳадя қилишга, васият қилиб қолдиришга ёки уни ўзгача усулда бошқа шахсга ўтказишга ҳақли .

Агар корхона яқин қариндошига ҳадя қилинган бўлса, эгаси солиқ мажбуриятларини олмайди, чунки даромад йўқ. Ҳадя олаётган шахс (қариндош)нинг ҳам солиқ мажбуриятлари бўлмайди, чунки у яқин қариндоши бўлиб, жисмоний шахслардан мерос, ҳадя ёки ҳақ, бепул кўринишда олинган натура шаклидаги даромадларига солиқ солинмайди.

Кўчмас мулк, автотранспорт воситалари, қимматли қоғозлар, юридик шахсларнинг устав фондларидаги яқин қариндош бўлмаган шахслар ўртасидаги улушлари ушбу қоидадан истисно...

lock

Batafsil oʻqish uchun Buxgalter Pro ga obuna boʻling