2025 йил 1 апрелдан қандай ўзгартиришлар кучга киради
2025 йил 1 апрелдан бошлаб:
Белгиланишича, эксклюзив ҳуқуқ хўжалик юритувчи субъектларга Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари билан 3 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга фақат қуйидаги мақсадлар учун берилади:
- конституциявий тузумни, аҳолининг соғлиғини, Ўзбекистон Республикасининг мудофаа қобилиятини, давлат ва жамоат хавфсизлигини ҳамда жамоат тартибини таъминлаш;
- табиий офатлар, ҳалокатлар ва эпидемияларнинг олдини олиш ҳамда уларни бартараф этиш.
(28.02.2025 й. ПФ-35-сон «Иқтисодиётда рақобатни ривожлантириш ва хусусий секторнинг ролини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Фармони)
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига Тошкент шаҳрида, тажриба тариқасида, кўп квартирали уй-жойларни қуришни лойиҳалаштиришга рухсатнома бериш ҳамда архитектура режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш жараёнларини бирлаштириш ҳамда бунинг ҳисобига ушбу ишлар учун талаб этиладиган вақтни 2 бараварга қисқартириш топширилди.
(21.02.2025 й. ПФ-26-сон «Уй-жой ва ипотека бозорини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент Фармони)
Чиқиндилар утилизацияси ҳисобига ҳамда шамол ва қуёш манбаларидан ишлаб чиқарилган электр энергияси учун «яшил тариф»лар жорий этилади. Бунда:
- тадбиркорлик субъектлари томонидан чиқинди ва биогаз утилизацияси орқали ишлаб чиқариладиган ҳамда ташкилотларнинг ўз ҳудудларида ўрнатган шамол ва қуёш электр қурилмаларидан ишлаб чиқариладиган электр энергияси учун;
- аҳолининг қуёшдан олинган ва фойдаланишда ўз эҳтиёжидан орттириб, давлатга сотадиган электр энергияси учун имтиёзли тарифлар белгиланади.
(30.01.2025 й. ПФ-16-сон «Ўзбекистон-2030» стратегиясини «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги Президент Фармони)
Белгиланишича:
а) «Ижтимоий дафтарлар» жамғармалари орқали кўрсатиладиган ижтимоий ёрдамлар Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга, уй-жой шароитларини яхшилаш ва соғлиқни сақлаш бўйича ижтимоий ёрдамлар эса – ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваридан кўп бўлмаган оилаларга ҳам тақдим этилади. Бунда маданий-маърифий, таълим, спорт ва туризм тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари» жамғармалари тушумларининг 25%идан кўп бўлмаган қисмини йўналтиришга рухсат берилади;
б) «Ижтимоий дафтарлар» жамғармалари орқали ижтимоий ёрдамлар қуйидаги тартибда кўрсатилади:
- оилаларни камбағалликдан чиқариш бўйича индивидуал режада камбағал оилаларнинг ёшлари ва хотин-қизларига муайян ижтимоий ёрдамларнинг...

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter