Фойда солиғи ҳисоб-китобида жами даромадни қандай акс эттириш керак

12.03.2024
author avatar

Иродахон АББОСХОНОВА

солиқ маслаҳатчиси, «Tax Consensus» СМТ директори
author avatar

Наталья МЕМЕТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– жами даромаднинг ҳаммаси:
        товар (хизмат)ларни реализация қилишдан даромад;
        молиявий операциялар бўйича мукофотлар;
        суғурта шартномалари бўйича даромадлар;
        АВ ва бошқа мол-мулкнинг чиқиб кетиши;
        оператив ижара;
        текинга олинган мол-мулк (хизматлар);
        инвентаризация натижалари бўйича ортиқчаликлар;
        мажбуриятларни ҳисобдан чиқаришдан даромадлар;
        талаб қилиш ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказиш;
        дивидендлар;
        фоизлар;
        ижобий курс фарқи;
        молиявий ижара;
        диний мақсадда фойдаланиш учун мўлжалланган товарларни реализация қилишдан олинган даромад;
        чет эл компанияси томонидан назорат қилинадиган тақсимланмаган фойда;
        трансферт нархни белгилашда олинмай қолган даромад;
        солиқ базасига бозор қийматидан келиб чиқиб тузатиш киритиш;
        даромадга тузатиш киритиш;
        алоҳида операция турлари бўйича даромадлар;
        доимий муассасалар даромадлари;
        бошқа даромадлар.

 

Эътибор беринг

2025 йил 1 январдан янги 21-сон БҲМС кучга кириши муносабати билан тавсия шу санагача амал қилади.

Жами даромадни Фойда солиғи ҳисоб-китобига 1-иловада акс эттиринг.

Жами даромаднинг ҳаммаси

Жами даромадни аниқлаш учун:

1) ҳисобот (солиқ) даври давомида корхона Ўзбекистондаги ва унинг ташқарисидаги манбалардан олган барча даромадларни акс эттиринг (1-илованинг 020–220-сатрлари);

2) 1-илованинг 010-сатрида давр учун жами даромад автоматик тарзда акс эттирилади.

Жами даромадни ҚҚС ва акциз солиғини ҳисобга олмасдан пул, натура ва (ёки) бошқа шакллардаги барча тушумлардан келиб чиқиб аниқланг .

Бирламчи ва бошқа ҳужжатлар, шу жумладан электрон ҳужжатлар ҳамда солиқ ҳисоби ҳужжатлари даромадларни тан олиш учун асос ҳисобланади. Масалан:

  • ҳисобварақ-фактура;
  • бажарилган ишлар ёки кўрсатилган хизматлар ҳақидаги далолатнома;
  • товар юклаб жўнатилганлиги ва хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар.

Агар даромадни аниқлаш ва тан олиш меъёрлари бухгалтерия ҳисоби талабларидан фарқ қилса, Солиқ кодекси меъёрларини қўлланг .

Масалан, корхона 75 млн сўмга тенг бир йиллик фоизсиз қарз олди. Қарз олинган санадаги қайта молиялаштириш ставкаси – 15 %. Солиқ солиш мақсадида корхона фоизсиз қарздан фойдаланишдан олинган 937,5 минг сўм (75 млн сўм х 15 % : 12 ой) миқдоридаги даромадни жами даромад таркибида ҳар ой аниқлайди . Бунда ушбу даромад бухгалтерия ҳисобида акс эттирилмайди.

Товар (хизмат)ларни реализация қилишдан олинган даромад 

1-устуннинг 021–026-сатрларида даромадингиз бўлган фаолият турларини танланг.

Эътибор беринг
Корхонанинг фаолияти турларини тўғри танлаш муҳимдир, чунки бу Ҳисоб-китобнинг 070-сатрида солиқ ставкасининг автоматик тарзда акс эттирилишига таъсир қилади.

3-устуннинг 021–026-сатрларида ҳар бир фаолият тури бўйича сотишдан тушадиган даромадни кўрсатинг.

020-сатрда товар (хизмат)ларни реализация қилишдан олинган умумий даромад 021–026-сатрлар йиғиндиси сифатида автоматик тарзда акс эттирилади.

Реализациядан олинган даромадга корхона томонидан қуйидагилар учун олиниши керак бўлган ёки олинган суммаларни киритинг:

  • ўз маҳсулотларингизни сотишдан;
  • юклаб жўнатилган товарлардан;
  • бажарилган ишлардан;
  • кўрсатилган хизматлардан.

Даромадга реализация...

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг