2025 йил 1 майдан қандай ўзгартиришлар кучга киради

25.04.2025

2025 йил 1 майдан бошлаб:

Жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжи учун нотижорат мақсадларида республикага олиб кириладиган товарларнинг божсиз олиб кириш нормалари қуйидаги миқдорларда белгиланади:

– ҳаво транспортида – 1000 АҚШ доллари;
– темир йўл ва дарё транспортида – 500 АҚШ доллари;
– автомобиль (пиёда) ўтказиш пунктлари орқали – 300 АҚШ доллари;
– халқаро курьерлик жўнатмалари орқали – 200 АҚШ доллари;
– халқаро почта жўнатмалари орқали – 100 АҚШ доллари.

 

Чет элдан республика ҳудудига қуруқ сут олиб киришга қўйилган чеклов бекор қилинади.

(Вазирлар Маҳкамасининг 19.04.2025 й. 244-сон «Айрим турдаги товарларни божхона чегараси орқали олиб ўтиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори)

Мувофиқлик декларациясини сертификатлаштириш органларида рўйхатдан ўтказиш тартиби бекор қилинади ҳамда уларни шакллантириш ва ҳисобга олиш Техник тартибга солиш ахборот тизими орқали амалга оширилади.

(18.04.2025 й. ПФ-67-сон «Ишлаб чиқариш, экспорт ва тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантириш, савдо ва саноат сиёсати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Фармони)

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг