Солиқ резидентлиги сертификатига қандай талаблар қўйилади

01.01.2026
author avatar

Иродахон АББОСХОНОВА

солиқ маслаҳатчиси, «Tax Consensus» СМТ директори
author avatar

Ирина АХМЕТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– солиқ резидентлиги сертификати;
– резидентлик сертификатини бериш;
– сертификатларнинг шакли ва тузилиши;
– сертификатнинг ҳақиқийлигини текшириш:
санага тест ўтказиш (долзарблик);
шаклга тест ўтказиш (легаллаштириш);
– бухгалтер томонидан резидентлик сертификатининг тўғри расмийлаштирилганлигини текшириш.

 

Солиқ кодекси халқаро шартномалар қоидаларининг миллий қонунчилик қоидаларидан устуворлигини белгилайди . Бу чет эл компанияларига ўз давлатида солиқ тўлаш ва Ўзбекистонда солиқ тўламаслик ёки уларни пасайтирилган ставка бўйича тўлаш имконини беради.

Солиқ агенти солиқ солишдан озод қилишни ёки пасайтирилган солиқ ставкасини, агар даромад олувчи норезидент Ўзбекистоннинг халқаро шартномаси тузилган давлатнинг солиқ резиденти бўлса, мустақил равишда қўллаш ҳуқуқига эга . Бунда халқаро шартнома қоидалари даромад олувчи томонидан солиқ агентига солиқ резидентлигини тасдиқловчи ҳужжатни  даромадни тўлаш санасидан кечиктирмай тақдим этилиши шарти билан қўлланилади .

Норезидент даромадларини озод қилиш ёки уларга пасайтирилган солиқ ставкасини қўллашга оид халқаро шартнома қоидаларини қўллашингиз учун норезидент сизга доимий яшаш жойи тўғрисида маълумотнома ёки солиқ резидентлиги сертификатини (Residence Certificate, Certificate of Fiscal Residence) тақдим этиши керак.

Эслатиб ўтамиз
Қайси ҳолларда халқаро шартномани қўллаш учун резидентлик сертификатини тақдим...
lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг