Taralar qanday hisobga olinadi

01.01.2026
author avatar

Iqtisodiyot va moliya vazirligi mutaxassislari

Buxgalteriya hisobi va audit uslubiyati boʻlimi
author avatar

Oleg SOY

«Norma» eksperti

Тавсияда:

– тара ҳисоби:
   мустақил тайёрланган;
   етказиб берувчилардан харид қилинган;
– тараларни ҳисоб баҳолари бўйича акс эттириш;
– тара ҳисоби:
   кўп маротаба ишлатиладиган;
   етказиб берувчилардан қабул қилинган;
   харидорларга топширилган;
– кўп маротаба ишлатиладиган тараларни таъмирлаш ва ҳисобдан чиқариш;
– бир марта ишлатиладиган тара ҳисоби;
– тара ҳаракатини ҳужжатларда расмийлаштириш.

 

Эътибор беринг

Тавсияга 2025 йил 1 январдан кучга кирган 21-сон БҲМСга мувофиқ ўзгартиришлар киритилди.

Таралар ишлатилиш мақсадига кўра қуйидаги турларга бўлинади :

  • товарларни омборларда сақлаш;
  • уларни омборларда ёки савдо жойларида ўраш;
  • товарларни транспортда ташиш – харидорга етказиб бериш жараёнида уларни ташиш ва сақлаш.

Етказиш шароитлари ва фойдаланиш сонига (маротабасига) кўра таралар қуйидагиларга ажратилади :

  • кўп маротаба ишлатиладиган;
  • бир марта ишлатиладиган.

Таралар таркибида, шунингдек, тараларни тайёрлаш ва таъмирлаш учун махсус мўлжалланган (яшикларни йиғиш учун деталлар, бочка тахтаси, темир гардиш, ҳар хил турдаги қоғозлар, фольгалар, полимер плёнкалар ва ҳ.к.) материал ва деталлар ҳисобланувчи тарабоп материаллар ҳисобга олинади .

Савдо билан шуғулланадиган корхоналар тараларни