Ikkiyoqlama soliq solishning oldini olish toʻgʻrisidagi bitimlar qanday qoʻllaniladi
Тавсияда:
– хорижий компания – норезидентнинг даромадини аниқлаш;
– Солиқ кодекси ва иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисидаги битимнинг ўзаро боғлиқлиги;
– битимлар қоидаларининг қўлланилиши;
– битимлар қоидаларининг солиқ мажбуриятларига таъсир этиши;
– солиқ тўланадиган мамлакат;
– битимнинг «Бошқа даромадлар» моддасини қўллаш.
Хорижий компания – норезидентнинг даромади қандай аниқланади
Даромад – бу нафни баҳолаш имконияти мавжуд бўлган тақдирда ва бундай нафни баҳолаш мумкин бўлган даражада ҳисобга олинадиган пул ёки натура шаклидаги иқтисодий наф
.
Бу таъриф ҳам резидентларга, ҳам чет эл юридик шахсларига (норезидентларга) нисбатан қўлланилади, ш.ж.:
- Ўзбекистонда доимий муассаса орқали фаолият юритувчи;
- доимий муассасасиз Ўзбекистондаги манбалардан даромад олувчи.

Bizning Facebook
Telegram kanali @uz_buxgalter