2025 йил 1 июлдан қандай ўзгартиришлар кучга киради

04.07.2025

 

2025 йил 1 июлдан бошлаб: 

Тадбиркорлик субъектларининг тоғли ва чўл ҳудудларда зиплайн хизматлари ва канатли парк (тайпарк) экстремал туризм мажмуасини ташкил қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом кучга киради ва 2027 йил 1 январгача амал қилади.

 

(Вазирлар Маҳкамасининг 19.06.2025 й. 383-сон «Тоғли ва чўл ҳудудларда туризм хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори)

 

Ҳужжатли қимматли қоғозларни йўқ қилиш бўйича йўриқнома кучга киради.

 

(Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг АВ томонидан 17.06.2025 й. 3630-сон билан рўйхатга олинган «Ҳужжатли қимматли қоғозларни йўқ қилиш бўйича йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи)

 

Депозитар операциялар ҳисобини юритиш қоидалари кучга киради.

 

(Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг АВ томонидан 16.06.2025 й. 3628-сон билан рўйхатга олинган «Депозитар операциялар ҳисобини юритиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи)

 

Қимматли қоғозлар бозорида ҳийла-найрангни олдини олиш қоидалари кучга киради.

 

(Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг АВ томонидан 27.05.2025 й. 3625-сон билан рўйхатга олинган «Қимматли қоғозлар бозорида ҳийла-найрангни олдини олиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи)

 

Пенсиялар ва нафақалар ҳамда кам таъминланган оилаларга болалар нафақалари ва моддий ёрдам тўловлари миқдорлари 10 фоизга оширилади. Бунда:

а) ёшга доир энг кам пенсия миқдори – ойига 918 000 сўм;

б) ногиронлик пенсияларининг энг кам миқдори – ойига 1 012 000 сўм;

в) кам таъминланган оилаларга болалар нафақасининг ҳар ойлик миқдори:

– 3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанди учун – 360 000 сўм, 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанди учун – 275 000 сўм;

– оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча – 165 000 сўм;

– оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун қўшимча – 110 000 сўм;

г) кам таъминланган оилалар учун моддий ёрдамнинг ойлик миқдори – 420 000 сўм;

д) иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – ойига 1 012 000 сўм;

е) меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа миқдори – ойига 1 012 000 сўм;

ж) 1941-1945 йиллардаги уруш оқибатида ногирон бўлган шахслар ва унинг қатнашчилари, шунингдек, фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган шахсларнинг энг кам пенсия миқдори устамаларни инобатга олган ҳолда – 
ойига 4 462 000 сўм;

з) белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (918 000 сўмдан) 1 012 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари миқдори – ойига
1 012 000 сўм;

и) зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа миқдори – ойига 820 000 сўм;

к) иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – ойига 820 000 сўм;

л) ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига бериладиган нафақа миқдори – ойига 820 000 сўм;

м) боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори – ойига 820 000 сўм (кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун - 270 000 сўмдан қўшган ҳолда);

н) боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 820 000 сўм (кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун амалдаги тартибга мувофиқ пенсия тўлаган ҳолда) этиб белгиланади.

 

Пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 471 000 сўм этиб белгиланади.

 

(02.06.2025 й. ПФ-91-сон «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Президент Фармони)

 

Ўз хонадонида фаолият юритадиган якка тартибдаги тадбиркорларга мебель маҳсулотларини тайёрлаш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи берилади.

 

(27.05.2025 й. ПҚ-193-сон «Мебель ва ёғочсозлик саноатининг ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори)

 

Фуқароларга давлат пенсиялари ва компенсацияларни тайинлашнинг қуйидаги соддалаштирилган тартиби жорий этилади:

– фуқароларга I ёки II гуруҳ ногиронлиги белгиланиши муносабати билан пенсияларни алоҳида мурожаат талаб этмаган ҳолда проактив шаклда тайинлаш....

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг