Кредитор қарздорликни қандай ҳисобга олиш керак

07.08.2026
author avatar

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги мутахассислари

Бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубияти бўлими
author avatar

Олег ЦОЙ

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– қуйидагиларнинг ҳисоби:
   мол етказиб берувчи ва пудратчиларга тўланадиган ҳисобварақлар;
   харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнакларнинг;
– қисқа муддатли ва узоқ муддатли кредитор қарздорликни акс эттириш;
– кредитор қарздорликни ҳисобдан чиқариш.

 

Эътибор беринг

Тавсияга қуйидагиларга асосан ўзгартиришлар киритилди:

  • 2025 йил 1 январдан кучга кирган 21-сон БҲМС;
  • ВМнинг 13.08.2025 йилдаги 513-сон қарори.

Кредитор қарздорлик ташкилотнинг бошқа шахслар олдидаги мажбуриятларини ифодалайди. Масалан, у сизда қуйидаги ҳолатларда юзага келади:

  • товарлар (ишлар, хизматлар) қабул қилиб олинган, лекин уларга ҳали ҳақ тўланмаган ёхуд қисман ҳақ тўланган;
  • харидор ёки мижоздан бўнаклар олинган, лекин унга ҳали товарлар етказиб берилмаган (ишлар бажарилмаган, хизматлар кўрсатилмаган) ёхуд тўлиқ ҳажмда амалга оширилмаган;
  • ўз муассисларингиз, ходимларингиз ёки бошқа шахслар олдида солиқ ва йиғимлар бўйича қарзингиз мавжуд бўлган;
  • олинган кредитлар ёки қарзлар (қарзлар) қоплаб берилмаган.

Қарзларни қоплаб бериш муддатига қараб улар қуйидагиларга бўлинади:

  • қисқа муддатли кредитор қарздорлик – қоплаб бериш муддати, одатда, 1 йил ёки ундан кам (6000–6900-ҳисобварақлар);
  • узоқ муддатли кредитор қарздорлик – қоплаб бериш муддати, одатда, 1 йилдан ортиқ (7000–7900-ҳисобварақлар).

Мол етказиб берувчи ва пудратчиларга тўланадиган ҳисобварақлар қандай ҳисобга олиниши керак

Мол етказиб берувчи ва пудратчиларга тўланадиган ҳисобварақларнинг ҳисобини тузилган хўжалик шартномаларига, тўлов учун олинган ҳисобварақлар (инвойслар), ҳисобварақ-фактуралар ва бошқа хилдаги товарларни жўнатиш ҳужжатларига (юк хати, қабул қилиш-топшириш далолатномалари ва бошқаларга) мувофиқ...

lock

Батафсил ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг