Заргарлик буюмлари билан чакана савдо қилишнинг ўзига хос хусусиятлари
Тавсияда:
– заргарлик буюмлари савдосини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари:
ҳар хил фаолият турлари учун хабардорлик ва лицензиялаш тартиб-таомиллари;
– заргарлик буюмлари билан чакана савдо қилишга қўйиладиган талаблар:
реализация қилинадиган заргарлик буюмларига мажбурий талаблар;
– заргарлик буюмларини сотиб олишга қўйиладиган талаблар:
сотиб олиш пунктларига мажбурий талаблар;
– заргарлик буюмлари билан комиссия операциялари;
– заргарлик буюмлари савдоси соҳасидаги қонунбузилишлар ва улар учун жавобгарлик;
– солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференциялар, шунингдек махсус йиғим тўлаш.
Тавсияга қуйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилган:
- Президентнинг 12.08.2025 йилдаги ПҚ-247-сон қарори;
- 25.12.2025 йилдаги ЎРҚ-1108-сон Қонун;
- ВМнинг 09.04.2026 йилдаги 154-сон қарори.
Заргарлик буюмлари – бу зеб-зийнат, маиший ҳамда диний ашёлар сифатида қўлланиладиган, қимматбаҳо металлардан ва уларнинг қотишмаларидан ясалган ҳамда қонунчиликда белгиланган энг паст асиллик даражаларидан кам бўлмаган асиллик даражаларига эга бўлган, шу жумладан безакли ишлов беришнинг ҳар хил турларидан фойдаланилган, қимматбаҳо тошлар ва бошқа материаллар ўрнатилган ёки ўрнатилмаган ҳолда ясалган буюмлар ёхуд табиий ёки сунъий материаллардан ясалган, безакли ишлов беришнинг ҳар хил турларидан фойдаланилган, қимматбаҳо тошлар ўрнатилган ҳолда ясалган буюмлар
.
Қуйидагилар заргарлик буюмларига кирмайди:
- қимматбаҳо металлардан тайёрланган пул белгилари;
- стандарт ва ўлчовли қуймалар;
- қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан тайёрланган давлат мукофотлари, мукофот белгилари ва спорт мукофотлари.
Қимматбаҳо металлар жумласига қуйидагилар киради
:
- олтин;
- кумуш;
- платина ва платина гуруҳига кирувчи металлар (палладий, иридий, родий, рутений ва осмий).
Қимматбаҳо тошлар деб қуйидагилар тушунилади
:
- табиий олмослар;
- ёқутлар;
- зумрадлар;
- сапфирлар;
- александритлар;
- хом (табиий) ва ишлов берилган тарздаги табиий марварид.
Қаҳрабонинг ноёб ҳосилалари ҳам қимматбаҳо тошларга тенглаштирилади.
Заргарлик буюмлари савдосини ҳуқуқий тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари
Заргарлик буюмлари савдосида қуйидагиларга риоя қилиш лозим:
- «Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисида»ги Қонун;
- Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидалари;
- «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонун;
- Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги ягона низом;
- «Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш соҳасини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори;
- «Ўзбекистон Республикасида заргарлик тармоғини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент фармони;
Ҳар хил фаолият турлари учун хабардор қилиш ва лицензиялаш тартиб-таомиллари
Заргарлик буюмлари билан боғлиқ қуйидаги фаолият турлари ваколатли орган – Иқтисодиёт ва молия вазирлиги...

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter