Камерал текширувни жарималарсиз қандай ўтказиш керак
Тавсияда:
– камерал текширувларнинг ҳуқуқий асоси;
– хавфни бошқариш тизими автокамерал назорат учун асос сифатида;
– камерал текширувнинг босқичма-босқич схемаси;
– томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
– солиқ органининг ноқонуний талабларидан ҳимояланиш усуллари;
– Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорлик;
– шикоят қилиш тартиб-таомили;
– амалий тавсиялар.
Камерал текширув – бу жиддий оқибатларга, жумладан жиноят ишларига олиб келиши мумкин бўлган солиқ назорати шакли. Ҳар бир босқичда тўғри ҳаракатлар муаммолардан қочишга ва корхона манфаатларини ҳимоя қилишга ёрдам беради.
Камерал солиқ текшируви солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан тақдим этилган солиқ ҳисоботини, молиявий ҳисоботни, шунингдек унинг фаолияти тўғрисида солиқ органида мавжуд бўлган бошқа ҳужжатлар ҳамда маълумотларни таҳлил қилиш асосида солиқ органи томонидан ўтказилади
.
Камерал текширувларнинг ҳуқуқий асоси нима
Камерал текширувни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби қуйидагилар билан тартибга солинади:
- Солиқ кодексининг 138-моддаси;
- Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом;
- Солиқ хавфини бошқариш, солиқ хавфи мавжуд солиқ тўловчиларни (солиқ агентларини) аниқлаш ва уларни солиқ хавфи даражаси бўйича тоифалаш тартиби тўғрисидаги

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter