Лизингга олувчида лизингни қандай ҳисобга олиш керак

07.10.2025
author avatar

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги мутахассислари

Бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубияти бўлими
author avatar

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– лизинг объектини олиш;
– лизинг тўловларининг ҳисоби;
– лизинг объектини таъмирлаш;
– лизингга олинган объектга капитал қўйилмалар;
– лизинг объекти амортизацияси;
– лизинг объектини қайта баҳолаш;
– лизинг объекти лизингга олувчининг мулкига ўтиши;
– лизингга берувчига объектни қайтариш;
– қайтарилган лизинг ҳисоби;
– сублизинг ҳисоби;
– лизингга олувчи томонидан тўланадиган солиқлар;
– лизингга берувчига тўланадиган фоизларга солиқ солиш.

 

Эътибор беринг

Тавсияга қуйидагиларга асосан ўзгартиришлар киритилди:

  • 2025 йил 1 январдан кучга кирган янги 5-сон БҲМС;
  • иқтисодиёт ва молия вазирининг 26.08.2025 йилдаги 281-сон буйруғи, 24.09.2025 й. АВ рўйхат рақами 1946-2-сон;
  • иқтисодиёт ва молия вазирининг 26.08.2025 йилдаги 282-сон буйруғи, 24.09.2025 й. АВ рўйхат рақами 3593-1-сон.

Ижарани таснифлаш ижара муносабатлари бошланган санада амалга оширилади ва ижара шартномасига ўзгартиришлар қилинганда қайта кўриб чиқилади. Ҳисоб баҳоларидаги ўзгаришлар (масалан, таянч активнинг иқтисодий хизмат муддати ёки тугатиш қиймати бўйича ҳисоб баҳоларидаги ўзгаришлар) ёки ҳолатлардаги ўзгаришлар (масалан, ижарачининг ўз мажбуриятларини бажармаслиги) ҳисобга олиш мақсадларида ижарани қайта таснифлаш заруратини келтириб чиқармайди .

Лизинг объектини олиш қандай ҳисобга олинади

Лизингга олувчи лизингга берувчи томонидан шартнома асосида расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактурага ва қабул қилиш-топшириш далолатномасига биноан лизинг объектини қабул қилиб олади.

Лизинг объекти сотувчи томонидан лизингга берувчини четлаб ўтиб, тўғридан-тўғри лизингга олувчига етказиб берилиши мумкин. Бу ҳолатда сотувчи лизингга олувчи учун юк хатини (қабул қилиш-топшириш далолатномасини) расмийлаштиради.

Лизингга олувчининг бухгалтерия ҳисобида лизинг актив ва мажбурият сифатида тан олиниб, қуйидагича акс...

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг