Asosiy vositalarning operativ ijarasi qanday hisobga olinadi

10.10.2025
author avatar

Iqtisodiyot va moliya vazirligi mutaxassislari

Buxgalteriya hisobi va audit uslubiyati boʻlimi
author avatar

Oleg SOY

«Norma» eksperti

Тавсияда:

– ижарага бериладиган мол-мулк;
– асосий воситаларнинг оператив ижарасини ҳисобга олиш;
       ижарага берувчида;
       ижарага олувчи (ижарачи)да;
– коммунал харажатларни ҳисобга олиш;
– солиқларни тўлаш:
       ижарага берувчи томонидан;
       ижарага олувчи (ижарачи) томонидан.

 

Эътибор беринг

Тавсияга қуйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилди:

  • 24.12.2024 йилдаги ЎРҚ-1011-сон Қонунга;
  • Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашининг 15.04.2025 йилдаги VII-8-60-14-0-K/25-сон қарорига;
  • 24.09.2025 й. АВ рўйхат рақами 1946-2-сон, иқтисодиёт ва молия вазирининг 26.08.2025 йилдаги 281-сон буйруғига;
  • 24.09.2025 й. АВ рўйхат рақами 3593-1-сон, иқтисодиёт ва молия вазирининг 26.08.2025 йилдаги 282-сон буйруғига.

Ижарани таснифлаш ижара муносабатлари бошланган санада амалга оширилади ва ижара шартномасига ўзгартиришлар қилинганда ижаранинг таснифланиши қайта кўриб чиқилади. Ҳисоб баҳоларидаги ўзгаришлар (масалан, таянч активнинг иқтисодий хизмат муддати ёки тугатиш қиймати бўйича ҳисоб баҳоларидаги ўзгаришлар) ёки ҳолатлардаги ўзгаришлар (масалан, ижарачининг ўз мажбуриятларини бажармаслиги) ҳисобга олиш мақсадларида ижарани қайта таснифлаш заруратини келтириб чиқармайди .

Ижарага нималарни бериш мумкин

Мол-мулк муайян вақтга ҳақ эвазига эгалик қилиш ёки фойдаланиш учун, яъни ижарага берилиши мумкин .

Қуйидагилар ижарага берилиши мумкин :

  • ер участкалари;
  • корхоналар;
  • бинолар;
  • иншоотлар;
  • ускуналар;
  • транспорт воситалари;
  • фойдаланиш жараёнида ўзининг табиий хусусиятларини йўқотмайдиган бошқа мол-мулк...