Ишлаб чиқаришда яроқсиз маҳсулотни ҳисобга олиш тартиби
Тавсияда:
– яроқсиз маҳсулот турлари;
– яроқсиз маҳсулотда расмийлаштириладиган ҳужжатлар;
– яроқсиз маҳсулот учун зарарни қоплаш;
– яроқсиз маҳсулотнинг бухгалтерия ҳисоби;
– яроқсиз маҳсулот харидор томонидан аниқланган тақдирда бухгалтерия ҳисоби;
– яроқсиз маҳсулотнинг солиқ ҳисоби.
Яроқсиз маҳсулотнинг қандай турлари мавжуд
Яроқсиз маҳсулот – бу сифати бўйича белгиланган стандартлар ва техник шартларга мос келмайдиган буюмлар, қисмлар, ярим тайёр маҳсулотлар ва бошқа маҳсулотлар. Уларни тўғриламасдан ёки қўшимча ишлов бермасдан тўғридан–тўғри ишлатиш мумкин эмас.
Яроқсизлик қисман (тузатиладиган) ёки тўлиқ (тузатиб бўлмайдиган) бўлиши мумкин.
Қисман яроқсизлик маҳсулотдаги нуқсонларни тузатиш ва кейинчалик тўғридан–тўғри мақсадда ишлатиш мумкинлигини англатади. Уни яроқсиз маҳсулотнинг яроқлилиги даражасига қараб камайтирилган нархларда тўланг
.
Тўлиқ яроқсиз маҳсулотни тузатиш мумкин эмас ёки иқтисодий жиҳатдан фойдасиз (тузатиш харажатлари мумкин бўлган даромаддан юқори). Ходимнинг айби билан тайёрланган тўлиқ яроқсиз маҳсулот учун ҳақ тўламанг МК
.

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter