Чорвачиликда бухгалтерия ҳисоби қандай юритилади
«Солиқ-сервис» АЖ томонидан фермер хўжаликларининг бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Ҳужжатда кимлар хизматлардан бепул фойдаланишлари, хўжаликларнинг қайсиларига эса шартнома асосида пуллик хизмат кўрсатилиши белгиланган.
«Солиқ-сервис» АЖнинг туман (шаҳар)лардаги бўлимлари фермер хўжаликлари учун бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритадилар. Хўжаликка масъул ходим (бухгалтер) бириктирилади.
Хизматлар кўрсатиш тартиби фермер хўжалигининг тоифасига боғлиқ бўлади.
Қуйидагиларга хизматлар бепул кўрсатилади:
- пахта ва ғалла етиштирувчи фермер хўжаликларига бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш хизматлари;
- янги ташкил этилган хўжаликларга (уларнинг ихтиёрига кўра) дастлабки олти ой давомида солиқ ва молиявий ҳисоботларни юбориш хизматлари;
- бошлиғи ёшлар бўлган янги ташкил этилган фермер хўжаликларига икки йил давомида кўрсатиладиган хизматлар.
Бошқа фермер хўжаликлари шартнома асосида пуллик хизматлардан фойдаланадилар.
«Солиқ-сервис» АЖнинг ҳудудий бўлимлари томонидан кўрсатилади хизматлар рўйхати:
- бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш ва юритиш, шу жумладан ҳисоб сиёсатини тузиш ёки таҳлил қилиш, маълумотларни электрон тизимга киритиш, активларни, мажбуриятларни, капитални, даромадлар ва харажатларни ҳисобга олиш ва бошқалар;
- ходимлар билан ҳисоб-китоблар, шу жумладан бошланғич ҳужжатларни (табеллар, буйруқлар, таътилларга оид) қабул қилиш, иш ҳақи, бўнаклар, ЖШДС, ШЖБПҲга бадаллар, ижтимоий солиқ, алиментлар ва бошқа тўловлар бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш, шунингдек тўлов ведомостлари ва ҳисоб-китоб варақаларини тайёрлаш;
- солиқ ҳисоби (солиқ солиш объектларини аниқлаш, солиқ ҳисоб-китобларини амалга ошириш, солиқ органлари билан таққослаш ўтказиш ва хўжаликлар раҳбарларини тўлов муддатлари ҳақида хабардор қилиш). Солиқлар ва йиғимлар шартнома тузилган ҳисобот давридан бошлаб ҳисобланади;
- солиқ, молиявий ҳамда статистика ҳисоботларини тузиш;
- активлар ва мажбуриятларни инвентаризациядан ўтказишда иштирок этиш.
Банк ҳисобварақларидаги пул маблағларини тасарруф этиш ҳуқуқи фермер хўжалиги раҳбарига тегишли бўлади. «Солиқ-сервис» АЖ банк тўлов ҳужжатларини тайёрлаш ва расмийлаштиришда ёрдам кўрсатади, бунда тўловларни амалга ошириш бўйича якуний қарор қабул қилиш хўжалик раҳбари зиммасида қолади.
Бухгалтерия хизматларини кўрсатиш тизимига уланиш учун фермер хўжалиги раҳбари ЭРИ билан тасдиқланган...

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter