Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги қандай ишлайди
Тавсияда:
– электрон платформанинг ишлаш тартиби;
– рейтингда юқори баллар олиш;
– юқори рейтингли тадбиркорлар учун преференциялар.
Тавсияга қуйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилди:
- ВМнинг 21.10.2025 йилдаги 662-сон қарори;
- Президентнинг 05.02.2026 йилдаги ПҚ-49-сон қарори;
- ВМнинг 23.02.2026 йилдаги 75-сон қарори;
- ВМнинг 10.03.2026 йилдаги 94-сон қарори;
- ВМнинг 09.04.2026 йилдаги 154-сон қарори;
- Президентнинг 19.05.2026 йилдаги ПФ-95-сон Фармони.
2024 йил 1 февралдан бошлаб Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги жорий этилди. Мақсад – солиқларни ўз вақтида тўлаб, қонунчилик талабларига амал қиладиган корхоналарни аниқлаш ва уларни рағбатлантириш – қўшимча имтиёз ва преференцияларни тақдим қилиш
.
Рейтинг Солиқ қўмитасининг «Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги» электрон платформасида идоралараро ахборот алмашинуви воситасида автоматик тарзда (онлайн) шакллантирилади. Берилган рейтинг тоифаси ва тўпланган баллар ҳақидаги ахборот қуйидагиларда жойлаштирилади:
- my.soliq.uz сайтидаги солиқ тўловчининг шахсий кабинетида;
- Савдо-саноат палатасининг сайтида.

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter