Электрон товар-транспорт юкхатини ким қандай расмийлаштириши керак

01.01.2026
author avatar

Антон ЛИ

Didox электрон ҳужжат айланиши оператори лойиҳа раҳбари
author avatar

Ирина АХМЕТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– ЭТТЮХ расмийлаштириладиган ташишлар;
– ЭТТЮХни расмийлаштиришда иштирок этувчилар;
– тўлдирилиши мажбурий бўлган майдонлар;
– ихтиёрий тартибда тўлдириладиган майдонлар;
– тузатувчи ЭТТЮХни расмийлаштириш.

 

Эътибор беринг

Тавсияга ВМнинг 18.03.2025 йилдаги 168-сон қарорига мувофиқ ўзгартиришлар киритилди.

Электрон товар-транспорт юк хати – электрон шаклда расмийлаштирилган, товар-моддий қимматликларни ҳисобдан чиқариш, уларни олиб ўтиш йўлида ҳисобини юритиш, кирим қилиш, омборхона операцияларини ва бухгалтерия ҳисобини юритиш, шунингдек юкни ташиш учун ҳисоб-китоблар қилиш ҳамда бажарилган ишларни ҳисобга олиш учун мўлжалланган ҳужжат .

Бунда фақат солиқ даврида фаолият натижалари бўйича ёки товарларни (хизматларни) реализация қилишдан даромади 100 млн сўмдан ошган юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахслар ТТЮХни электрон шаклда расмийлаштириши шарт.

ЭТТЮХ қоғоз шаклида талаб этилмайди ёки уни қоғозга босиб чиқариш керак эмас .

Ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни киритган ҳолда расмийлаштирилган ЭТТЮХ билан юкларни ташиш сохта ҳужжатлар бўйича ташиш ҳисобланади ҳамда жавобгарликка тортишга сабаб бўлади .

ЭТТЮХ шартноманинг амал қилиш муддати давомида, бироқ камида 5 йил давомида сақланади ва ваколатли органларнинг сўровига асосан тақдим этилиши мумкин 

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг