Foyda soligʻi boʻyicha ortiqcha toʻlovni nima qilish mumkin

01.01.2026
author avatar

Dilshod SULTONOV

moliyaviy hisob va soliq solish boʻyicha ekspert
author avatar

Natalya MEMETOVA

«Norma» eksperti

Тавсияда:

– фойда солиғи бўйича ортиқча тўловнинг юзага келиши;
–келгуси тўловлар ҳисобига ортиқча тўловни ҳисобга олиш;
– фойда солиғи бўйича ортиқча тўловни қайтариш.

 

Эътибор беринг
Тавсияга 25.12.2025 йилдаги ЎРҚ-1108-сон Қонунга мувофиқ ўзгартиришлар киритилган.

Қандай корхоналарда фойда солиғи бўйича ортиқча тўлов юзага келиши мумкин

1. Бўнак тўловларини амалга оширмайдиган корхоналарда ортиқча тўлов пайдо бўлиши мумкин. Уларга қуйидаги солиқ тўловчилар киради:

  • жами даромади олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 20 млрд сўмдан ошмайдиган;
  • 20 млрд сўмлик даромаднинг энг кўп йўл қўйиладиган миқдорига етмаган янгидан ташкил этилган корхоналар.

Масалан, корхона II чоракда харажат қилиб, аммо етарлича даромадга эга бўлмаса, ортиқча тўлов юзага келиши мумкин. Натижада II чоракда I чорак якунлари бўйича тан олинган фойдани камайтирувчи...