2026 йил мартдан қандай ўзгартиришлар кучга киради
2026 йил 1 мартдан бошлаб
Фуқаролик, маъмурий, иқтисодий ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар бўйича дастлабки суд маълумотларини фуқароларга ЯИДХП орқали олиш имконияти яратилади.
(Президентнинг 21.08.2025 й. ПФ-140-сон «Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали одил судловга эришиш даражасини ошириш ҳамда суд тизимининг моддий-техник таъминотини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони)
Қуйидагилар йўлга қўйилади:
- автомобиль ва темир йўл кўприклари ҳамда ер ости ва ер усти туннелларининг зилзилабардошлигини онлайн мониторинг қилиш амалиёти;
- бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлик бўйича техник ҳолатини сунъий интеллект ёрдамида таҳлил қилиш;
- республикада йиллар давомида содир бўлган зилзила ёзувларини (очиқ катта ҳажмдаги маълумотларни) сунъий интеллект ёрдамида қайта ишлаш ва таҳлил қилиш орқали келажакда зилзила бўлиши мумкин бўлган ҳудудларни аниқлаш ҳамда зилзиланинг бино ва иншоотларга таъсирини баҳолаш амалиёти.
(Президентнинг 20.10.2025 й. ПФ-184-сон «Сейсмик хавфсизликни таъминлаш ҳамда сейсмология соҳасидаги ишлар самарадорлигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони)
Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун юридик шахсларга жарима қўлланилганда, уларнинг мансабдор шахсларини маъмурий жавобгарликка тортиш тартиби бекор қилинади.
«Лицензия» ахборот тизимида лицензия ва рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатларни олишда қуйидагиларни назарда тутувчи ихтиёрий дастлабки баҳолаш хизмати йўлга қўйилади:
- дастлабки баҳолаш доирасида талабгор лицензия ёки рухсатнома олиш учун харид қилиши режалаштирган бино-иншоотлар, моддий-техника базаси, асбоб-ускуналар, ёллаш кўзда тутилган ходимлар тўғрисидаги ҳамда бошқа...

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter