Ички назорат тизими қандай ташкил этилади
Тавсияда:
– ички назоратнинг вазифалари ва афзалликлари;
– ички назорат тизими таркибий қисмлари;
– ташкилотда ички назоратни ташкил этиш;
– ички аудит хизмати;
– қисқача хулоса.
Тавсияга қуйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилган:
- 2026 йил 22 июлдан кучга кирган 21.04.2026 йилдаги ЎРҚ-1137-сон Қонунга;
- ИЛМА ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2026 йил 15 октябрдан кучга кирадиган, 13.07.2026 йилдаги АВ рўйхат рақами 3898-сон қарорига.
Ҳар қандай ташкилотнинг фаолияти таваккалчилик билан боғлиқ: бухгалтерия, солиқ ҳисоби ва ҳисоботидаги хатолар, бизнес жараёнларини ташкил этишдаги муаммолар, ресурслардан самарасиз фойдаланиш ва б. Самарали ишлайдиган ички назорат тизими (ИНТ) ташкилот фаолиятига таваккалчиликнинг таъсирини минималлаштиришда ёрдам беради.
Ички назорат – бухгалтерия ҳисобини юритишда, молиявий ва бошқа ҳисоботларни тузишда хўжалик операцияларини амалга оширишнинг қонунийлигини, иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлигини, активларнинг бут сақланишини таъминлаш, талон-торож қилиш ҳоллари ва хатоликларнинг олдини олиш ҳамда аниқлаш мақсадида бухгалтерия ҳисоби субъектининг раҳбари томонидан қабул қилинган ҳисоб сиёсати асосида ташкил этилган чора-тадбирлар тизимидир
.
Ички назорат тизими вазифалари ва афзалликлари
Ички назоратнинг асосий вазифаларини кўриб чиқамиз.
1. Бизнес самарадорлигини ошириш.
Таваккалчиликлар мониторинги ва таҳлили хўжалик операцияларининг норматив ҳужжатларга мувофиқлигини баҳолаш, ресурсларни талон-тарож қилиш ва улардан самарасиз фойдаланилишини аниқлаш, харажатларни назорат қилиш ва корхона рентабеллигини оширишда ёрдам беради.
Тўғри ташкил этилган ИНТ ходимлар...

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter