НКТ чекидаги хатони қандай тузатиш керак

01.01.2026
author avatar

Неъматжон РАҲМОНОВ

СҚ Сайёр солиқ текширувлари бошқармаси бошлиғи ўринбосари
author avatar

Ирина АХМЕТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– хатоларини тузатиш мумкин бўлган, аввал урилган фискал чеклар;
– чекни тўғрилаш ёрдамида тузатиладиган хатолар;
– my3.soliq.uz тузатилган касса чекини шакллантириш;
– тузатиш киритишда муҳим жиҳатлар:
        товар номи, харид қиймати ва чек бўйича ҚҚС суммаларини;
        товарнинг қиймати ва ҚҚС суммаларини;
        сотилган товар ҳажми, ўлчов бирлиги ва МХИКни;
        комитент тўғрисида маълумотларни;
        тўлов шакли (нақд/терминал орқали) тўғрисида маълумотлар;
– чекларга тузатиш киритишни ҳисоботларда акс эттириш;
– кейинги чекларда хатоликларга йўл қўймаслик;
– нотўғри урилган чеклар билан боғлиқ вазиятни тузатиш;
– тузатилиши керак бўлган сотув чекида маркаланган товарлар мавжуд бўлганда амалга ошириладиган ҳаракатлар.

 

my3.soliq.uz порталининг «Шахсий маълумотлар» бўлимидаги «Юридик шахсларнинг онлайн назорат-касса техникалари тўғрисида маълумот» интерактив хизмати функционали ёрдамида онлайн-НКТ чекларидаги хатоларга қандай тузатиш киритиш мумкинлигини кўриб чиқамиз. Ушбу функционал онлайн-НКМ ва виртуал касса чекларидаги, шунингдек сизнинг товарларингиз маркетплейслар ва тўлов иловалари орқали сотилганда ҳосил бўлган чеклардаги хатоларни тузатиш имконини беради. Агар сиз комитент бўлсангиз, эндиликда комиссионернинг иштирокисиз товарларингизни сотишда у томонидан берилган чекларга тузатиш киритишингиз мумкин.

Эътибор беринг

Тузатилган чек ҚҚС ёки айланмадан олинадиган солиқ бўйича галдаги солиқ ҳисоботлари тақдим этилишидан олдин шакллантирилиши керак . Яъни, сотув чекига қуйидаги муддатларда тузатиш киритиш мумкин:

  • ҚҚС тўловчиларига сотув чекига ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 20-кунидан кечиктирмай ;
  • айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар эса ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-кунидан кечиктирмай (йил якунлари бўйича – 15 февралдан кечиктирмай) .

Аммо Солиқ қўмитасининг идоранинг расмий телеграм-каналидаги тушунтиришларига асосан:

1) 2023 йил 1 январдан бошлаб берилган электрон чеклар ва онлайн-НКТ чекларида қуйидаги маълумотларга вақтинчалик чекловларсиз тузатиш киритиш мумкин:

  • ҚҚС ставкаси ва суммаси;
  • маҳсулотлар ва хизматларнинг идентификация рақами (МХИК);
  • комитентнинг СТИР; 
  • маҳсулотлар сони;
  • ўлчов бирлиги;
  • тўлов усули (нақд шаклда ёки банк картаси орқали).

Ушбу ўзгартиришлар ҳозирча Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизимини қўллаш тартиби тўғрисидаги Низомга...

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг